» » Бир оилада уч киши ўзини ўзи банд қилди

Бир оилада уч киши ўзини ўзи банд қилди

Қалия маҳалласининг ширмой нонлари Жиззахда машҳур. Биргина “Қалия” кўчасида 8 та оила нонвойлик билан машғул. 23 ёшли Элмурод Норқўзиев қўшнилари сингари нонвойлик билан шуғулланишни бошлади.  Бунда унга ўзини ўзи банд қилиш фаолияти кўмакка келди. У уй-жой ва коммунал хизмат касб-ҳунар коллежини тамомлагач, бирор ерда ишламади. Мана энди, ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида оилавий нонвойликни йўлга қўйиб, доимий даромад   манбаига эга бўлди.

-Давлат солиқ хизмати ходимлари бу ҳақда тушунтириш беришганида бу айнан мен учун эканини англадим, - дейди Элмурод. – Бугун “Soliq” мобиль иловаси орқали рўйхатдан ўтдим. Энди ҳар ойнинг шу санасида ижтимоий солиқни  тўлаб бораман. Ота-онам ҳам шу ишга жалб этилган. Онам Шаҳло Норматова уй бекаси бўлган. Энди уларни ҳам ўзини ўзи банд қилган  фуқаро сифатида рўйхатдан ўтказмоқчимиз. Шунда онамнинг иш стажи ва пенсия таъминоти йўлга қўйилади. 

Жиззах шаҳрида шу кунга қадар жами 122 нафар шахс ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтди.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:57
Тадбиркорнинг ҳисоб китоби аниқ(ми?)
17:55
Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш мумкин(ми?)
17:29
Беларусдаги норозиликларда Ғарбнинг "қўли бор"ми?
17:29
Жиззах политехника институтининг талабалар ётоқхонасида 350 ўринли саралаш маркази ташкил этилди (фото)
17:28
Тошкентда кийимсиз, яланғоч юрган жиззахлик йигит қўлга олинди
17:26
Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирус вакциналарни ўрганяпти
17:24
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 31 747 нафарга етди
13:57
Ҳайдовчилик маданияти бехатар сафар гарови
13:46
Аҳолини иш билан таъминлаш – аниқ режа мавжудми?
09:40
Жиззах вилояти оммавий ахборот воситалари очиқлик ва шаффофликни таъминлай олмоқдами?
12:16
Қибрайда жомадондан Олий суднинг собиқ ходимининг мурдаси топилди
11:25
Жиззахда короновирус касаллиги тарқалиши ҳақида аудиоёзувни «Telegram» орқали тарқатган шахсга суд ҳукм ўқиди
10:59
Вилоят мусиқали драма театрида барчага жой етади, хоналар ижарага берилмаган
10:54
Байрут ягона эмас: тарихда юз берган 5 та энг мудхиш портлаш
10:52
АҚШда бешта президентнинг сайланишини олдиндан топган профессор янги башорат қилди
10:50
Грузия НАТОга тўлиқ аъзо бўлишга тайёр
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР