» » Солиқ хизмати органларида коррупциянинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари белгиланди

Солиқ хизмати органларида коррупциянинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Президентнинг мазкур қарорида «Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегиясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» маъқулланган. Чора-тадбирларни амалга ошириш механизмлари, ижро муддати ва масъуллар белгиланган.

«Йўл харитаси»нинг бешинчи бобида — Давлат солиқ хизмати органларида коррупциянинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари санаб ўтилган:

· Коррупциянинг олдини олиш тизимини ривожлантириш, ходимларнинг ҳалоллигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва ишга қабул қилиш шартларини, шунингдек, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ҳисобга олган ҳолда кадрлар сиёсатини такомиллаштириш.

· Давлат солиқ хизмати органларида коррупцион хавфлар юзага келишининг олдини олиш (назорат қилиш) ва ҳолатни мониторинг қилиш бўйича ходимларни аттестациядан ўтказиш, шунингдек, комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш орқали инсофсиз ходимларни тизимдан четлаштиришни назарда тутувчи тизимни жорий этиш.

· Моддий ва номоддий рағбатлантириш, хизматда ўсиш, билимини ошириш, соғлиғини тиклаш, дам олиш ва бошқа йўналишларни яхшилашни назарда тутувчи меҳнат қилиш шароитларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

· Коррупцияга қарши қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ солиқ соҳасидаги коррупцион хавфларни бартараф этиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани ва бизнес-жараёнларни қайта кўриб чиқиш ва уларни такомиллаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.

· Фаолиятнинг очиқлигини таъминлаш, фуқаролар билан бевосита мулоқотни кучайтириш ва солиқ органларининг ижобий имижини шакллантириш.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив