» » Форишлик чевар маҳсулоти Туркияда ҳам харидорини топди

Форишлик чевар маҳсулоти Туркияда ҳам харидорини топди

Пандемия шароитида аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар даромадини кўпайтириш ҳудудлардаги секторларнинг долзарб вазифасидир. Айниқса, ишсиз хотин-қизлар ва ёшларни ишга жалб этиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш нафақат бугунги кун учун, балки ҳар доим аҳамиятли бўлиб келган.  

Фориш тумани 4-сектори штаби Хонбанди маҳалласида жойлашган. Ташландиқ ҳолга келиб қолган бино ҳам “Обод қишлоқ” дастури доирасида таъмирланди. Бинонинг биринчи қавати сектор штаби бўлса, иккинчи қаватда “Фориш чеварлари” тикувчилик цехи жойлашган.

“Jasmin mega servis” МЧЖ негизида ташкил этилган ушбу тикувчилик цехи фақатгина шу ҳудуд билан чекланиб қолмайди. Туманнинг 5 та маҳалласида ва Жиззах шаҳрида унинг филиаллари мавжуд. Жумладан, олис Қорабдол МФЙда ҳам 30 кишилик цех ишлаб турибди. Ушбу нуқталарга хомашё етказиб берилади ва тайёр маҳсулотлар пешма-пеш марказий цехга етказилади. Буюртмалар шартномада кўрсатилган манзилга йўл олади. 

- Айни пайтда вилоят ташкилотлари билан униформа, ҳимоя комбинезони, касалхоналар учун чойшаб тўплами, кўрпача ва ниқоб тикиш бўйича буюртмамиз бор. Иш жараёни карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ташкил этилган, - дейди МЧЖ раҳбари Нодира Исомиддинова.

Эътиборлиси, ушбу цехда эҳтиёжманд, иш билан таъминланишга муҳтож  хотин-қизлар рўйхатида бўлган Умида Турғунова ҳам иш билан таъминланди. У тикувчилик ҳунарини тезда ўзлаштириб олди. Бунда унга корхонада дастлаб олиб борилган устоз-шогирдлик йўналиши қўл келди. Икки ой давомида оддий чок тикишдан нарига ўтмаган хотин-қизлар мураккаб моделларни бичиш-тикишни ўрганиб олдилар.

Умида Турғунова уч нафар фарзанди билан ёш бева қолди. Ёлғиз ўзига ҳаёт ташвишлари оғирлик қилганлиги рост. У тикувчилик корхонасида қаддини тиклади десак, янглишмаймиз. Ўзига ишонч, ҳаётга муҳаббати ошди. Айни дамда Умида опа  якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, ишдан сўнг мустақил иш бошлаган. Келинлар учун ёпинчиқ – саргарак тикиб, дастлаб Фориш тумани бозорида сотди. Кейинчалик Жиззах бозорида савдо қилувчи тадбиркорлар билан шартнома тузиб, етказиб беришни бошлади. Айни дамда карантин сабаб буюм бозорлари ёпилган бўлса-да, интернет орқали маҳсулотларини реклама қилишни давом эттирди. Бир неча кун олдин унинг маҳсулотларига Туркиянинг машҳур “Улкан бозор”идан таклиф келиб тушди!

Хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш ана шундай ажойиб натижалар беради. Фориш тумани 4-секторида бу йўналишдаги ишлар ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини тарғиб қилиш орқали ҳам  изчил давом эттирилмоқда.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

10:50
Каниза уч маротаба турмушга чиқиб, ажрашганми? (видео)
10:46
Коронавирусга қарши вакцина учун навбатда биринчи бўлиб турган давлатлар маълум қилинди
09:46
«Пирамидаларни ўзга сайёраликлар қурган» – Илон Маскнинг твити муҳокамаларга сабаб бўлди
09:45
Йўлак тўла мурдалар видеоси Ўзбекистонда олингани тасдиқланди. Аммо...
09:44
Кавказликларнинг узоқ умр кўриш сири очилди
13:11
Самолётни тўхтатган ошиқ
12:48
Россиядаги ғаройиб солиқлар ҳақида
12:43
Кўнгиллиларда синалган рус вакцинаси коронавирусга қарши 100% иммунитет шакллантирди - ТАСС
12:40
«Одноклассники»да ўзини аёл сифатида таништирган самарқандлик эркак ушланди
12:38
Қандай ҳолларда ЙПХ ходими ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйиши мумкин?
12:35
Вирусдан вафот этган майит нега яқинларига берилмаяпти?​​​​​​​
12:31
Бу сафар Самарқанд вилояти касалланиш бўйича Тошкентни ортда қолдирди
12:29
Жанубий Кореяда минглаб вакилларига коронавирусни юқтирган диний секта етакчиси ҳибсга олинди
12:27
Олимлар банан баргидан автомобиль ишлаб чиқаришни таклиф қилишмоқда
12:50
Моддий ёрдам ололмаган эҳтиёжманд оилалар кимга мурожаат қилиши керак?
12:15
Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш бўйича чартер рейслар рўйхати
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР