» » Россиядаги ғаройиб солиқлар ҳақида

Россиядаги ғаройиб солиқлар ҳақида

Бу мавзуда гап кетганда, кўпчилик Пётр I жорий этган солиқларни ёдга олади. Соқол қўйганлик учун солиқ шуларнинг бири. Подшоҳ кўкракка тушган соқол Россиянинг Европага яқинлашувига халал беради, деб ҳисоблаган.  Ёки соқол қўйиб юриш ёки солиқ тўлаш ихтиёри берилган. Қишлоқ одамлари ўз қишлоғида бепул юрсалар ҳам, шаҳарга келадиган бўлсалар, бир тийин соқол солиғи тўлашлари лозим бўлган.

Бундан ташқари, Петр I ҳаракатсиз турган капитал учун ҳам солиқ жорий этган. Айланмага қўйилмаган пул контрабанда ҳисобланиб, эгаси полицияга топширилган.  Ҳар қандай маблағ оборотга киритилиши ва ундан хазинага солиқ ундирилиши мақсад қилинган.

Бошқирдистонда насл тозалигини назорат қилиш мақсадида XVIII асрда кўз рангги учун солиқ ўйлаб топилган. Маълумки, туб аҳоли кўзининг рангги тўқ қора рангда бўлиб, бу тоифадагилар солиқнинг энг паст даражасини тўлашган. Мовий ёки кулранг кўзли кишилар кўпроқ миқдорда тўлаганлар. Энг юқори ставкада солқ тўловчилар шўрлик альбинослар (тери, соч ва кўз рангги туссиз кишилар) бўлишган.

Ажабо, собиқ СССРда 1941 йилда бефарзандлик учун ҳам солиқ ундирилган экан. Ҳукумат бу билан кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлашни назарда тутган эмиш. Ушбу солиқ ставкаси ойлик маошнинг 6 % миқдори этиб белгиланган.

1985 йилда алкаголь учун солиқ ўйлаб топилган. Бу билан М.Горбачев ичкиликбозликка қарши курашишни кўзлаган. Йиллар ўтиб, бу солиқ тури бекор қилинган бўлса-да, 2006 йилда Россия Думаси боғдорчилик ва виночилик соҳасини ривожлантириш учун яна ушбу солиқни тиклаш масаласини муҳокама қилган эди.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

10:50
Каниза уч маротаба турмушга чиқиб, ажрашганми? (видео)
10:46
Коронавирусга қарши вакцина учун навбатда биринчи бўлиб турган давлатлар маълум қилинди
09:46
«Пирамидаларни ўзга сайёраликлар қурган» – Илон Маскнинг твити муҳокамаларга сабаб бўлди
09:45
Йўлак тўла мурдалар видеоси Ўзбекистонда олингани тасдиқланди. Аммо...
09:44
Кавказликларнинг узоқ умр кўриш сири очилди
13:11
Самолётни тўхтатган ошиқ
12:48
Россиядаги ғаройиб солиқлар ҳақида
12:43
Кўнгиллиларда синалган рус вакцинаси коронавирусга қарши 100% иммунитет шакллантирди - ТАСС
12:40
«Одноклассники»да ўзини аёл сифатида таништирган самарқандлик эркак ушланди
12:38
Қандай ҳолларда ЙПХ ходими ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйиши мумкин?
12:35
Вирусдан вафот этган майит нега яқинларига берилмаяпти?​​​​​​​
12:31
Бу сафар Самарқанд вилояти касалланиш бўйича Тошкентни ортда қолдирди
12:29
Жанубий Кореяда минглаб вакилларига коронавирусни юқтирган диний секта етакчиси ҳибсга олинди
12:27
Олимлар банан баргидан автомобиль ишлаб чиқаришни таклиф қилишмоқда
12:50
Моддий ёрдам ололмаган эҳтиёжманд оилалар кимга мурожаат қилиши керак?
12:15
Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш бўйича чартер рейслар рўйхати
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР