Фориш туманидаги солиқ секторида оммавий қабул ташкил этилди

Фориш туманида 4-сектор раҳбари, туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари Сардор Ражабов томонидан «Қизилқум» маҳалласида оммавий қабул ташкил этилди.

 

Оммавий қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг туманда ташкил этилган халқ қабулхонаси мудири Ўткир Маҳамматов, бир қатор корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

– Маҳалламиздаги ички йўллар ва «Қизилқум – Боғдон» автомобил йўлини таъмирлашда амалий ёрдам берсангизлар, – деди шу маҳаллада яшовчи Шавқибой Анжиров бутун маҳалладошлари фикрини ифода этиб. Тадбиркор бўлишни истаган Акмал Жавлонов ер майдони ажратиб беришда амалий ёрдам сўраган бўлса, Улбўсин Махамматова эса уй-жойини таъмирлашда ёрдам сўради.

Оммавий қабул давомида маҳаллада яшовчи фуқаролардан жами 6 та мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг 2 таси ўз жойида ҳал этилди. 2 та мурожаат ижро учун тегишли корхона, ташкилот, муассасаларга юборилди ва ижроси назоратга олинди. Бундан ташқари учрашув давомида аҳоли ўртасида тарғибот ишлари ҳам олиб борилиб, уларга Президентимиз қарорлари, қонунчиликка киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.

Рашид КАРИМОВ

 

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 13 06 2018 йил
0
209

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига