Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Ким йирик солиқ тўловчи ҳисобланади?

Ким йирик солиқ тўловчи ҳисобланади?

сана : 21-06-2018   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 168

 

ДСҚнинг қарори билан Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб ёзмоқда Norma.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг 18.07.2017 йилдаги ПФ-5116-сон фармонига биноан йирик солиқ тўловчилар бўйича солиқ маъмуриятчилиги Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари томонидан амалга оширилиши назарда тутилган.
 
Қабул қилинган ҳужжатда белгиланишича, юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритиш учун олдинги солиқ даври якуни бўйича қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида мос келадиган юридик шахслар танлаб олинади:

• солиқ даври якуни билан ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси ЭКИҲнинг 200 минг бараваридан кам бўлмаган (34 млрд 448 млн сўм);
• товар айланмаси ҳажми ЭКИҲнинг 300 минг бараваридан кам бўлмаган (51 млрд 672 млн сўм);
• жами активлари қиймати ЭКИҲнинг 100 минг бараваридан кам бўлмаган (17 млрд 224 млн сўм).
 
Бунда энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори йирик солиқ тўловчилар тоифасини аниқлаш учун танланган солиқ даври якунида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олинади. Йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритиш солиқ органларига тақдим этилган солиқ ҳамда молиявий ҳисоботлар асосида амалга оширилади.
 
Йирик солиқ тўловчилар рўйхати ҳар йили кейинги солиқ даври бошлангунга қадар бир ойдан кечикмай Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади. Йирик солиқ тўловчилар рўйхатига киритилган юридик шахслар Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари томонидан тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан 5 кун ичида бу ҳақда ҳисобга қўйилган жой бўйича ёзма равишда, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилинади.
 
Агар юридик шахс солиқ даври якуни бўйича йирик солиқ тўловчиларга қўйиладиган мезонларга жавоб бермаса, у навбатдаги бир йил мобайнида йирик солиқ тўловчилар тоифасида қолади. Ташкилот йирик солиқ тўловчилар рўйхатидан чиқарилганлиги тўғрисидаги хабарномани олмагунга қадар йирик солиқ тўловчилар тоифасида қолади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!