ХОРАЗМДА ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИ КЕНГАЙМОҚДА

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида маҳсулотларни экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтирилишини рағбатлантириш мақсадида кенг кўламдаги имтиёз ва афзалликларнинг комплекс тизими яратилган.

Кейинги йилларда Хоразм вилоятида экспорт қилувчи корхоналар сонининг сезиларли даражада ўсганини кўриш мумкин. Масалан, 2017 йилда ушбу фаолият билан вилоятда атиги 49 та ташкилот шуғулланган бўлса,2018 йилнинг 5 ойи давомида уларнинг сони 80 тага етди.

Предизентимизнинг 2017 йил 21 июндаги "Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан экспорт қилувчи корхоналарни бир қанча қулайликлар яратилди.

Жорий йилнинг 5 ойи давомида амалга оширилган экспортдан 12,2млн.АҚШ доллари миқдорида валюта маблағлари келиб тушди. Шундан 3,1 млн.АҚШ доллари саноат маҳсулотлари ва 9,1 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари эвазига тўғри келади.

Мисол қилиб айтганда Хонқа туманидаги масъулияти чекланган жамият шаклидаги "FeedGran” агросаноат комплекси жамоаси ҳам ана шу имкониятлардан унумли фойдаланиб келмоқда.

2009 йилда ташкил топган ушбу корхона томонидан ўтган йили 60261 минг дона тухум, 6930,5 тонна тўла рационли омухта-ем, 221 тонна товуқ гўшти, 150,1 минг бош тирик товуқ ишлаб чиқарилиб, 38216,5 млн. сўмлик даромад олинди. Шундан ишлаб чиқарилган тухумнинг 28165 минг донаси 1505,2 млн. долларга, тўла рационли омухта-емнинг 328,7 тоннаси 65,8 млн долларга экспорт қилинишига эришилди ва йил якунида 7889,9 млн. сўм соф фойда олинди. Корхонада жами 77 нафар ишчи-хизматчи бўлиб, шундан 12 нафари коллеж битирувчилари ҳисобланади. Корхона томонидан 2017 йилда ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига 27 та янги ишчи ўринлари яратилди.

Жамият томонидан 2018 йилда 70000 дона тухум, 15000 тонна тўла рационли омухта-ем, 150 тонна товуқ гўшти, 150000 бош тирик товуқ ишлаб чиқарилиб, 68000,0 млн. сўмлик даромад олиниши, шундан ишлаб чиқарилган тухумнинг 50000 донаси 2500,0 млн. долларга, тўла рационли омухта-емнинг 600,0 тоннаси 500,0 млн. долларга жами 3000,0 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилмоқда.

Бунда, албатта, давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ҳамхўрлик, шунингдек, корхона цехларининг Швейцария ҳамда Германиянинг замонавий ускуналари билан жиҳозлангани қўл келаётир,-дейди корхона раҳбари Рўзибой Бекметов.

Ютуқлар, албатта, ўзимизники. Эндиликда эришилган натижаларга маҳлиё бўлиб ўтирмасдан, ҳаракатни бунданда жонлантиришимиз зарур. Чунки, маҳсулотни экспорт қилиш, чет эл валютасига сотиш нафақат корхона учун, балки вилоятимиз туманлари иқтисоди учун ҳам манфаатли.

Зеро, Президентимиз томонидан ҳам шу пайтгача бирорта ташкилот мамлакатимиз импорт ва экспортини таҳлил қилмагани, ушбу соҳада назорат бутунлай ўз ҳолатига ташлаб қўйилганини қаттиқ танқид остига олинди.

Шу нуқтаи назардан, биз ҳам фаолиятимизни танқидий кўриб чиқиб, импортёр ва экспортер тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиш график-режаси ишлаб чиқдик. Инновацион ғояларни ҳаётга татбиқ этиб, ҳар куни янгилик яратишни мақсад қилиб қўйдик. Муҳтарам Президентимизнинг раҳбарлар олдига долзарб қилиб қўяётган вазифаси ҳам айнан шу.

Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 23 06 2018 йил
0
76

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига