Сирдарёда “Ҳоким кубоги” солиқчиларга насиб этди

Соғ танда – соғлом ақл дейилгани бежиз эмас.

Боиси спортнинг исталган тури билан мунтазам машғул бўлган одамда маълумотларни қабул қилиш ва таҳлил қилиш қобилияти ҳамда ўзига бўлган ишончи юқори бўлади.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ходимлар ўртасида дўстона муносабатларни янада кучайтириш шу билан биргаликда спорт турларини оммавийлаштириш асосий мақсад этиб белгиланган мусобақлардан бири яқиндагина Гулистон шаҳридаги "Алпомиш” спорт мажмуасида ташкил этилди.

Ҳокимлик тизимидаги ташкилотлар ходимлари ўртасида спортнинг волейбол, стол тенниси ҳамда мини футбол турлари бўйича "Ҳоким кубоги” номини олган мазкур мусобақада вилоятнинг барча ташкилот ходимлари иштирок этишди.

Шиддатли кўриниш касб этган баҳсларда вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимларидан таркиб топган мини футбол жамоаси ҳам ўзларининг намунавий ўйинлари билан мусобақага ўзгача кўтаринкилик киритди ҳамда ўзларининг тезкор ўйини билан финал босқичига етиб келишди.

Финалда эса уларга вилоят марказий банк тизими ходимлари жамоаси рўбарў келишди.

Баҳс давомида гоҳ у жамоа устунликка эришган бўлса, гоҳ бу жамоа ғолибликка давогарлик қилди.

Якунда эса дуранг ҳисоб қайд этилди ва футбол лотареяси номини олган пеналтиларга навбат берилди ҳамда тажриба ўз сўзини айтгани ҳолда вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари ғолибликни қўлга киритдилар.

-Бир неча йиллардан бери жамоамиз билан турли мусобақаларда юқори ўринларни қўлга киритмоқдамиз, - дейди биз билан суҳбатда жамоа сардори ва мураббийи Улуғбек Абдулаҳатов. – Бу каби ютуқларга эришишимизда албатта, бошқарма раҳбарияти томонидан катта эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилишининг омили деб биламан.

Дарҳақиқат, вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан мунтазам равишда турли мусобақалар ва тадбирлар ташкил этиб келинмоқда ва бунинг натижасида якдил фикрга эга спорт жамоаси шакллантирилган десак муболаға бўлмайди.

Мусобақа якунида ташкилотчилар томонидан ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари ва дипломлар тантанали равишда топширилди.

Илғор Халилов

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 27 06 2018 йил
0
73

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига