Францияда нохуш рекорд қайд этилди

Францияда нохуш рекорд қайд этилди

Францияда ўтган бир кеча-кундузда коронавирусни юқтирганлар сони 10 561 кишини ташкил этди, бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда мамлакат санитария агентлиги маълумотларига таяниб «Sante Publique» хабар берди.

Пайшанба куни Францияда COVID-19 билан касалланганлар сони бир кеча-кундузда 9843 кишини ташкил этганди. Шанба куни янги ҳолатларнинг кунлик ўсиши илк бор 10 минглик кўрсаткичдан ошди.

Францияда жами 373 911 киши коронавирусга чалинган. 30 910 киши вафот этди, 20 395 нафар бемор даволанмоқда.

Ўтган ҳафта мобайнида 2432 киши шифохонага ётқизилган, 417 нафар бемор реанимацияда.