Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Оромгоҳда викторина: “Солиқ ҳақида Сиз нима биласиз?”

Оромгоҳда викторина: “Солиқ ҳақида Сиз нима биласиз?”

сана : 10-08-2018   /   Солиқ хабарлари, Солиқ ва ҳаёт   /   кўрилди: 107

   

      Ёз - болажонларнинг энг севимли фасли. Айниқса бу фаслни пурвиқор тоғлар, гўзал боғлар бағрида  ўтказаётган  болажонларнинг қувончи чексиз.  Тўққиз ойлик билим олиб, ўқиб-ўрганиш, изланиш ва интилишлардан сўнг дам олиш масканларида саломатликларини мустаҳкамлаб, маънавий, маданий ва интеллектуал салоҳиятларини юксалтираётган, қалбларида қувонч, юзларида табассум билан дам олаётган келажагимиз авлодларини кўриб қалбингиз чексиз ғурурга тўлади, зеро, ҳар бир инсон учун фарзандлар қувончини кўришдан ўзга бахт бўлмаса керак.

   Шароф Рашидов  туманининг Уобсой  қишлоғи бағрида жойлашган «Шароф Рашидов» номли болалар оромоҳида шу кунларда халқимизнинг 115 дан ортиқ фарзандлари мавсумни мароқли ўтказаяпти.  

       Оромгоҳ раҳбари  Баҳром Мирзаевнинг айтишича, болаларнинг дам олишлари учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Кўплаб  адабиётлар ва спорт анжомларининг келтирилганлиги, болаларга етакчилик қилиш учун тажрибали тарбиячи – педагоглар жалб этилиб , тиббиёт ва маданият ходимлари бириктирилганлиги  ва ҳар хил спорт мусобақалари  ташкил этилганлиги  болаларнинг мароқли дам олишларини таъминлаяпти. 

      Яқинда   Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси  ходимлари томонидан  ёзги оромгоҳда дам олувчи ўғил-қизлар иштирокида "Солиқ ҳақида Сиз нима биласиз?” деб номланган қизиқарли викторина ўтказилди.

      Тадбирда  "Ёш солиқчилар” ,  "Молиячилар”  ва " Иқтисодчилар” гуруҳлари  бешта шарт асосида ўзаро беллашдилар.

     Айниқса, "Ёш солиқчилар” гуруҳи аъзолари Асилжон Тўрақулов ҳамда  Бобир Юлдашевлар  томонидан тайёрланган «Сиз солиқларни тўлашни унутмадингизми?» мавзуидаги  ҳикоя  кўпчилик иштирокчиларнинг эътиборини тортди.  Улар солиқлар ўша олис замонларда ҳам давлат ҳокимиятини мустаҳкамлаш ва унинг бир маромда ишлашини таъминлашнинг молиявий воситаси, таянчи сифатида шаклланган ҳамда шу мақсадларга хизмат қилганлигини  суҳбат давомида  очиб бера олдилар.

       Тадбир сўнгида викторинада фаол қатнашган ўғил-қизлар ташкилотчиларининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

       Бундай тадбирларнинг ўтказилиши ёшларнинг солиқлар тараққиётининг иқтисодий таянчи сифатида вужудга келган жамият ривожининг молиявий шакли тариқасида халқ фаровонлигига хизмат қиладиган асосий восита эканлигини тушунишларига ёрдам беради.

                                                                       Жўрабек Ахбўтаев,

                                                             Шароф Рашидов туман ДСИ раҳбари


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!