Самарқанд вилояти пахта режасини бажарди

Самарқанд вилояти пахта режасини бажарди

«Вилоятимиз фермер хўжаликлари ва пахтачилик кластерлари шартномавий мажбуриятларини уддалашди. Бу қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар ва манфаатнинг натижасидир», деди Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов.

Унинг қайд этишича, манфаат – одамларни далага олиб чиқди, мўл ҳосил яратди. Пахтани етиштириб, йиғиб-териб олишда ҳам муҳим омил бўлди.

«Пахтани етиштиришда (парвариш қилишда), йиғиб-териб олишда ҳиссасини қўшган барча-барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Пахта йиғим-терими давом этмоқда», –  деди ҳоким.