Трампнинг мағлубиятини башорат қилган экстрасенс COVIDнинг қачон тугашини маълум қилди

Трампнинг мағлубиятини башорат қилган экстрасенс COVIDнинг қачон тугашини маълум қилди

Аввалроқ пандемия ва АҚШ президенти сайловларида Дональд Трампнинг мағлуб бўлишини олдиндан маълум қилган британиялик экстрасенс Николас Аужула 2021 ва 2022 йиллар бўйича ўз башоратларини эълон қилди, деб ёзади «The Sun».

Унинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда ундан коронавирус ва пандемиянинг қачон тугаши ҳақида тез-тез сўрашмоқда.

Аужула янги йилдан сўнг вазият барқарорлашини, юқтириш даражаси эса 2021 йил баҳорда назорат остига олинишини башорат қилган.

Унинг фикрига кўра, коронавирус ва у билан боғлиқ чекловлар атрофидаги ваҳима 2022 йилгача давом этади.