Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Мониторингдан сўнг Жиззахнинг айрим бозорларида бир марталик йиғимларнинг ўсиши кузатилди

Мониторингдан сўнг Жиззахнинг айрим бозорларида бир марталик йиғимларнинг ўсиши кузатилди

Cана : 11-09-2018   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 207

 

Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан Ғаллаорол туманидаги "Пайшанба деҳқон бозори” МЧЖда Ўзбекистон Республикаси солиқ Кодексининг 71-моддаси ижросини таъминланиши ҳамда бозор маъмурияти томонидан ундирилаётган бир марталик тўловларнинг банк хазиналарига тўлиқ топширилишини назорат қилиш юзасидан 6 сентябр куни  мониторинг ўтказилди.

Бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар тушумининг тўлиқ ундирилиши ва банк хазиналарига топширилиши юзасидан ўтказилган мониторинг (хронометраж) тадбирида мазкур бозорнинг деҳқон ва мол бозори шаҳобчасидан жами 19 млн 282 минг сўм патта тушуми тушиш имконияти мавжудлиги аниқланиб, кузатув кунида бозор маъмурияти томонидан банк хазинасига айнан шунча миқдордаги нақд пул топширилди.

Мониторинг кунидаги тушум ўтган ҳафтанинг мос куни (2018 йилнинг 30 августида 10 млн. 24 минг сўм)га нисбатан солиштирилганда 9 млн 258 минг сўмга ўсиш кузатилган.

Ҳудди шундай 2018 йил 8 сентябрь куни Ш.Рашидов туман ҳудудида жойлашган "Уч тепа” деҳқон бозорининг "Зарафшон” мол бозори шаҳобчасида жами 13 млн 890 минг сўм       (мониторинг кузатуви ўтказилган кундаги тушум ўтган ҳафтада, яъни 2018 йилнинг 2 сентябрь куни 7 млн. 325 минг сўм), "Бўстон” мол бозори шаҳобчасида эса 12 млн 261 минг сўм (ўтган ҳафтада 5 млн 320 минг сўм бўлган) патта тушуми тушиши таъминланди. Мазкур шаҳобчалар маъмурияти томонидан банк хазинасига қарийб 26 млн сўм нақд пул топширилди.

Келгусида бу каби ўрганишларнинг мунтазам равишда ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилган.

 

Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!