Соғлиги юзасидан мурожаат қилган Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро доимо эътиборда бўлган

Соғлиги юзасидан мурожаат қилган Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро доимо эътиборда бўлган

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Подробно.uz. сайтида эълон қилинган “Ҳеч ким ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммасига олмади. Шифокорлар хатосидан ногирон бўлиб қолган жиззахлик қиз Президентга мурожаат қилди” мақола бўйича қуйидагиларни маълум қилади.
Ҳақиқатдан ҳам 2018 йил 2 март куни М.Шункни ВКТТМида “Чап болдир мушаклараро соҳасини тозалаш” жарроҳлиги ўтказилган. 2019 йил 21 январь куни ВКТТМ травматология бўлимида “Чап болдир соҳаси мушаги пастки учлиги ревизияси, чап болдир соҳаси мушаклараро чуррани бартараф этиш” иккинчи жарроҳлиги ўтказилган.
2019 йил март ойидан бошлаб М.Шунк жарроҳлик қилинган жойидаги жароҳати битмаётганлиги, оёғида шиш ва оғриқ пайдо бўлганлиги сабабли юқори инстанцияларга мурожаат қила бошлаган. 2019 йил март ойидан бошлаб ВКТТМ травматолог-ортопедия бўлимида врачлар Г.Тўраев ва Х.Сатторовлар томонидан консерватив даво муолажалари ўтказиб борилган.
Уни шикоят хати асосида жарроҳлик амалиётида иштирок этилган шифокорлар Г.Тўраев ва Х.Сатторовга нисбатан жиноят иши очилган.
Аммо М. Шунк турли ташкилотларга шифокорлар айби билан ногирон бўлганлиги, шифокорларга нисбатан чора кўрилмаётганлиги, уни аҳволидан хабар олинмаётгани ҳақида тинимсиз мурожаат қилиб келинмоқда.
Ушбу жарроҳлик амалиётида иштирок этган шифокорларни айби бор ё йўқлигига суд аниқлик киритади.
Аммо, шуни алоҳида таъкидлаш керакки 2019 йил март ойидан бошлаб М.Шунк доимий равишда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси назоратида турибди. Уни ҳолидан доимий равишда тиббиёт ходимлари, ҳокимият вакиллари хабар олиб туради. Зарурий дори-дармон билан таъминланган. Имтиёзли йўлланмалар орқали Жиззах, Самарқанд ва Республика миқёсидаги клиникаларда даволаниб чиққан.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг илтимос хатлари орқали бир неча бор республиканинг етакчи мутахассислари томонидан консультация қилинган.
Жорий йилнинг 13 январь куни ҳам Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 13 январдаги 02-5/54 сонли хатига асосан ТТА кўп тармоқли клиникаси, йирингли хирургия бўлими мудири, т.ф.н Б.Жанабаев, Республика ихтиссослашган травматология-ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази етакчи мутахассиси К.Толочко ва Тошкент педиатрия институти, неврология кафедраси ассисенти Б.Бахриевлар томонидан М.Шункни уйида тиббий кўрикдан ўтказалиб, зарурий тавсиялар берилди.
М.Шункни соғлиги фақат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси назоратида эмас, уни ҳолидан доимий равишда ҳокимият вакиллари, депутат ва сенаторлар хабар олиб турибди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

Мавзуга доир: Жиззахда 11 маротаба жарроҳлик амалиётини ўтказган фуқаронинг мурожаати назоратга олинди