Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Битирувчи ёшлар 19,5 миллиард сўмлик солиқ имтиёзидан фойдаланмоқда

Битирувчи ёшлар 19,5 миллиард сўмлик солиқ имтиёзидан фойдаланмоқда

Cана : 17-10-2018   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 127
Бугунги кунда мамлакатимизда 230 мингдан ортиқ якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтиб, фаолият юритмоқда.

Мамлакатимизда якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланаётган шахсларни қўллаб-қувватлаш ва фаолиятини самарали бошлаб олишига кўмаклашиш мақсадида солиқлар билан боғлиқ қатор енгилликлар ва имтиёзлар берилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 375-моддасига асосан янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор, шу жумладан, оилавий тадбиркорлик субъекти қатъий белгиланган солиқни давлат рўйхатига олинган ойидан эмас, балки кейинги ойдан бошлаб тўлаши белгилаб қўйилган.

Шу билан бирга, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари коллежни тамомлаганидан кейин ўн икки ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган тақдирда, олти ой муддатга қатъий белгиланган солиқни тўлашдан озод этилган.

Юртимизда якка тартибдаги тадбиркорлар учун яратилган бундай имкониятлардан унумли фойдаланаётган ва рўзғорига қўшимча даромад манбаи сифатида барака киритаётган шахслар кўплаб топилади. Бунга биргина ўтган йилда ушбу имкониятдан республикамиз бўйича 94,6 минг нафар якка тартибдаги тадбиркорлар фойдаланиб, шундан 85,7 минг нафари янги рўйхатдан ўтгани учун, 8,9 минг нафари юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъекти сифатида қатъий белгиланган солиқ ва суғурта бадали тўловларини ўз фаолиятини йўлга қўйганидан кейинги ойдан бошлаб тўлаганлиги ёрқин мисолдир.

Қолаверса, 2018 йилда 13 минг нафар касб-ҳунар коллежлари битирувчилари якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, 19,5 миллиард сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланган ҳолда қатъий белгиланган солиқни тўлашдан олти ой муддатга озод этилгани ҳам давлатимиз томонидан ёш тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътиборнинг амалий ифодасидир.

Ўз навбатида, эслатиб ўтиш жоизки, якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганидан бошлаб ўн икки ой ичида фаолияти тугатилган ёки фаолияти уч ва ундан кўп ойга тўхтатилган тақдирда, қатъий белгиланган солиқ тўлови фаолият амалга оширилган бутун давр учун тўланиши белгиланган.
Давлат солиқ қўмитаси
Жамоатчилик билан алоқалар
ва ҳуқуқий ахборот бўлими
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!