Тошкентда икки автобус ўртасида ЙТҲ юз берди, бир киши жабрланган

Тошкентда икки автобус ўртасида ЙТҲ юз берди, бир киши жабрланган

Бугун 46-сонли йўналишда ҳаракатланувчи «MAN» русумли автобус 134-сонли йўналишда ҳаракатланувчи «Isuzu» русумли, автобус билан Учтепа тумани, Кўкча Дарвоза-Тўқимачи кўчалари кесишган чорраҳада йўл транспорт ходисаси содир бўлган. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бир нафар йўловчи енгил тан жароxати олган, шунингдек, жабрланган йўловчи шифохонага етказилиб, ҳозирда, тез тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан, «Тошшаҳартрансхизмат»нинг Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси томонидан хизмат суриштирув ишлари ўтказилмоқда.