Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида кредитлар кимларга берилади?

«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида кредитлар кимларга берилади?

Cана : 05-11-2018   /   Солиқ хабарлари, Солиқ ва ҳаёт   /   кўрилди: 253

 

Президентимиз қарорига асосан юртимизда «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури амалга оширилмоқда.

 

Адлия вазирлиги томонидан мазкур дастур доирасида кредитларни ажратиш тартиби тўғрисидаги низом рўйхатдан ўтказилди. Ушбу мақолада дастур доирасида кредит ажратиш тартиби ҳақида тушунча бериб ўтамиз.

Қандай мақсадларда берилади?

Низомга мувофиқ дастур доирасида имтиёзли кредитлар қарз олувчиларга тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш мақсадлари учун ажратилади.

Қандай мақсадлар учун олиб бўлмайди?

Кредитлар:

·       илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;

·       алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

·       савдо-воситачиликни амалга ошириш;

·       умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантириш;

·       ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш;

·       маъмурий харажатларни тўлаш, жумладан хизмат автомобиллари таъминоти;

·       мебель, уяли телефон сотиб олиш, шунингдек алоқа хизматларига тўлов мақсадлари учун ажратилмайди.

Кимларга берилади?

·       тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган жисмоний шахслар;

·       кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар, кичик корхоналар;

·       деҳқон ва фермер хўжаликлари;

·       оилавий тадбиркорлар.

Қанча миқдорда берилади?

энг кам иш ҳақининг 150 бараваридан (айни кунда 25 млн 836 минг сўм) – 1000 (айни кунда 172 млн 240 минг сўм) бараваригача миқдорда.

Фоизи

Кредитларнинг фоиз ставкаси йиллик 7 фоиз миқдорида белгиланади. Бунда кредит линияси 3 фоизни, банк маржаси 4 фоизни ташкил этади.

Муддати қанча?

Микрокредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.

Кредитлар амалга ошириладиган лойиҳанинг бизнес-режасига мувофиқ ўзини ўзи қоплаш жиҳатларидан келиб чиқиб 2 йилгача имтиёзли давр билан 5 йил муддатгача ажратилиши мумкин. Бунда берилаётган имтиёзли давр ва кредитни қайтариш муддати батафсил асослантирилиши керак.

Қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

1. Кредит олиш учун қарз олувчи — жисмоний шахслар кредит олиш учун анкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ариза;

паспорт нусхаси;

жисмоний шахсларга кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида секторлар раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун бериладиган имтиёзли кредитлаш бўйича тавсиянома.

2. Кредит олиш учун қарз олувчи — кичик тадбиркорлик субъектлари кредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ариза;

бизнес-режа;

тегишли давлат солиқ инспекциясига охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл), (янги ташкил этилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно);

таъминот турларидан бири (учинчи шахс кафиллиги, суғурта полиси, мол-мулк, Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги).

Тижорат банклари қарз олувчи — кичик тадбиркорлик субъектларига юқорида назарда тутилган таъминот турларини талаб қилмасдан энг кам иш ҳақининг 150 бараваригача бўлган миқдорда бланкли (ишончли) микрокредит бериш ҳуқуқига эга.

«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида кредитлар кимларга берилади?

 Кўпроқ маблағ керакми?

Туман ва шаҳарларда самарадорлиги юқори ва барқарор иш ўринлари яратиш имконияти мавжуд лойиҳаларга дастур доирасидаги ресурслар ҳисобидан энг кам иш ҳақининг 1000 бараваридан ортиқ миқдорда йиллик 7 фоиз ставкада имтиёзли кредит ажратилиши мумкин.

Самарали лойиҳалар тегишли ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан танлаб олинади ва ушбу лойиҳанинг ҳақиқатда мазкур ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги аҳамияти қайд этилган ҳолда имтиёзли кредитлашга хулоса тайёрланади ва хулоса ишчи гуруҳларнинг барча аъзолари томонидан имзоланади.

Кредит неча кунда берилади?

Қарз олувчининг аризаси келиб тушган кундан бошлаб, тижорат банки томонидан уч иш куниданошмаган муддатда ушбу ариза бўйича асослантирилган қарор қабул қилинади.

Тижорат банки кредит беришни рад этган тақдирда, банк қарз олувчига ҳамда тавсифнома берган тегишли секторлар раҳбарларига ва маҳалла фуқаролар йиғинига бу ҳақда кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ёзма шаклда асослантирилган маълумот тақдим этади.

Кредит нақд пул шаклида бериладими?

Кредитлар қарз олувчига алоҳида кредит ҳисобварағи очиш ва унинг тўлов топшириқномаларига мувофиқ, ушбу ҳисобварақдан нақд пулсиз шаклда пул ўтказиш йўли билан берилади.

Жисмоний шахсларга лойиҳанинг ўзига хос жиҳатлари товарни пул ўтказиш йўли билан сотиб олиш имконияти бўлмаган ҳолда микрокредитнинг бир қисми нақд пулда берилиши мумкин.

Кредит қандай қайтарилади?

Қарз олувчи кредит ҳамда унга ҳисобланган фоизларни нақд пулда, банк пластик карточкалари орқали ёки қарз олувчининг ҳисобварағидан пул ўтказиб бериш йўли билан тўлаши мумкин.

 

Ғайрат Ҳусанов – Зафаробод туман ДСИ бошлиғи

  dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!