Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. «СОЛИҚ-СЕРВИС» ТАДБИРКОРЛАРГА КЎМАКЧИ!

«СОЛИҚ-СЕРВИС» ТАДБИРКОРЛАРГА КЎМАКЧИ!

Cана : 09-11-2018   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 63

Тадбиркорлик субъектларининг ҳисоботларни тайёрлаш ва топширишда амалий кўмаклашиш, бюджет билан муносабатларни тартибга солиш, электрон ҳисобварақ-фактураларни юритиш қоидалари бўйича ўқитиш, уларга солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини етказиш билан боғлиқ ўнлаб хизматларни қамраб олган "Солиқ-сервис” давлат унитар корхонаси соҳада кенг қамровли ишларни олиб бормоқда.

Республикамизнинг ҳар бир туман ва шаҳарларида ташкил этилган ушбу корхона филиаллари бугунги кунда Сирдарё вилоятида ҳам фаолият кўламини кенгайтиришга, хизмат турларини кўпайтиришга ҳамда ишончли бизнес ҳамкор бўлишга интилаётганлиги жуда қувонарли.

Сабаби солиқ органлари томонидан тадбиркорлик субъектларига яқиндан ёрдам берилиши соҳа субъектларининг ўз бизнесида солиқ қонунчилиги бўйича таваккалчиликларни камайтиришга ҳамда солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Бугунги кунда вилоятдаги "Солиқ-сервис” давлат унитар корхонасининг ҳар бир туман ва шаҳарлар бўйича тайинланган биттадан вакили ушбу туманлардаги солиқ тўловчилар билан доимий асосда ишламоқда ва солиқ мажбуриятларини бажаришда хўжалик субъектларига кўмаклашмоқда.

Унитар корхона директори Юнус Аҳмедовнинг маълумот беришича, жорий йилнинг 17 сентябридан 1 ноябрь кунига қадар солиқ тўловчи юридик ва жисмоний шахслардан жами 68 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 53 тасини юридик, 15 таси жисмоний шахслардан келган мурожаатларни ташкил этади. Ушбу мурожаатларнинг аксарияти жойларда ўтказилаётган ўқув-амалий семинарлар давомида келиб тушган. Эътиборга молик жиҳати келиб тушган мурожаатлар жойида қаноатлантирилган.

- 2019 йил 1 январдан соддалаштирилган солиқ тўловидан умумбелгиланган солиқ тизимига ўтилиши юзасидан, "Солиқ-сервис” давлат унитар корхонаси мутахассислари билан ўтказилган учрашувда ўзимга керакли жавобни олдим - дейди биз билан суҳбатда "Сирдарё мега люкс” МЧЖ бош ҳисобчиси Ғайрат Нориев.

Юқорида таъкидланган маълумотлардан аён бўлмоқдаки, ислоҳотлар натижасида нафақат солиқ хизмати органлари фаолияти такомиллашмоқда, балки солиқ соҳасига янгича ёндашув ҳам олиб кирилмоқда.

«Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори»деган тамойил илгари сурилаётган жараёнда "Солиқ-сервис” давлат унитар корхонаси муҳим ўрин тутади.

Шухрат Юлдашев,

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!