Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

МУРОЖААТДАН СЎНГ...

Cана : 09-11-2018   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 97

Ҳар бир мурожаатнинг, ҳар бир хатнинг ортида инсон ва унинг тақдири, муаммо ёки таклифи бўлади. Шу маънода бўлаётган мурожаатларнинг ўрганилиши ҳамда ижобий ечим топиши бугунги кун давлат идоралари вакилларининг бурчидир. Бу эса аҳолининг давлатга, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлайди.

 

Сирдарё вилоят давлат солиқ бошқармасида ўрнатилган "Ишонч телефони”га юридик ва жисмоний шахслардан кўплаб мурожаатлар қабул қилинмоқда. Йил бошидан буён юздан ортиқ бўлган мурожаатларда нархларнинг сунъий оширилиши, тўлов терминалларининг ўрнатилмаганлиги, назорат касса машина чекининг берилмаганлиги, белгиланган савдо қоидаларининг бузилиши каби ҳолатлар баён этилган.

Келиб тушган мурожаатларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор қаратиш, қонун ҳужжатларида кўрсатилган муддатларда, ваколат доирасида ўрганиш, ижобий ечим топиш солиқ хизмати органларида фаолият юритаётган ҳар бир ходимдан катта масъулият ва шахсий жавобгарлик талаб этади.

Гулистон туманида яшовчи фуқаро Ф.М.нинг мурожаатида озиқ-овқат маҳсулотларини банк пластик карталари орқали харид қилишда муаммолар юзага келаётгани ҳақида тўхталиб ўтилган. Мурожаат юзасидан ўтказилган ўрганишда Гулистон шаҳар деҳқон бозори ҳудудида озиқ-овқат маҳсулотлари билан чакана савдо қилаётган якка тартибдаги тадбиркор Н.А. тўлов терминал аппаратини ишлатмасдан фаолият юритаётганлиги аниқланди. Тегишли тартибда профилактик суҳбат ўтказилгандан сўнг тўловларни банк пластик карталари орқали қабул қилишни бошлади.

Савдо дўконига тўлов терминал аппарати ўрнатган экан харидорларни сарсон қилиб, уларга ноқулайлик туғдириб, тўловларни банк пластик карталари орқали қабул қилишни рад этганлигиниҳеч бир сабаб билан оқлаб бўлмайди. Бу каби ҳолатларга дуч келганимизда истеъмолчи, харидор сифатида ўз ҳақ-ҳуқуқларимизни талаб қилишдан қўрқмаслигимиз керак.

Бу каби мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин. Чунки мурожаат юборишнинг ҳам қабул қилишнинг ҳам кенг имкониятлари ҳаётга тадбиқ этилган. Жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхонаси барча давлат ташкилотларининг қабулхоналари ҳамда "Ишонч телефони” мунтазам фаолият юритмоқда. Хусусан 2018 йилнинг учинчи чорак якуни бўйича Сирдарё вилоят давлат солиқ бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан 80 дан ортиқ мурожаатнинг келиб тушганлиги, Сирдарё вилоят Халқ қабулхонасидан эса 30 га яқин мурожаатлар қабул қилинганлиги бунинг ёрқин исботидир.

Аҳолини қийнаётган маиший масаладан тортиб, катта-катта муаммолар бирин кетин ижобий ечим топаётгани одамларда эртанги кунга ишонч, юртга фидойиликни, бурчга садоқатнинг ортишига хизмат қилмоқда.

Бу эса жамиятимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар замирида халқ манфаатлари, уларнинг бугунги ҳаётидан рози эканлигини таъминлаш, аҳолининг дарди ва ташвишларини мужассам этган мурожаатлар ўз вақтида назоратга олиниши ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларининг тўлиқ ҳимоя қилинганлиги юрт равнақи йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг рўёбга чиқишида муҳим аҳамият касб этиб бораверади.

Илғор Халилов,

Сирдарё вилоят давлат солиқ бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

Давлат солиқ катта инспектори.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!