Фарғона туманида “Ласетти” ва “Матиз” тўқнашди. Қурбонлар бор

Фарғона туманида “Ласетти” ва “Матиз” тўқнашди. Қурбонлар бор

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра: 23 февраль куни фуқаро Қ.Ш. “Lasetti-2” автомашинасини Водил-Фарғона автомобиль йўлининг 7 км.да бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи С.И. бошқарувидаги “Matiz” автомашинаси билан тўқнашиб кетган. Натижада “Matiz” автомашинасида учқун чиқиб ёнғин содир бўлиши оқибатида, автомашинада бўлган йўловчи Қ.Т. исмли аёл ҳодиса жойида вафот этган.

Шунингдек, “Matiz” йўловчиси Ж.М. исмли аёл шифохонада вафот этган. Ҳайдовчилар Қ.Ш. ва С.И.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “Lasetti-2” автомашина ҳайдовчиси Қ.Ш. процессуал тартибда ушланган.