Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Янгиобод: Солиқ қарзи йил бошига нисбатан 121 миллион сўмга камайди

Янгиобод: Солиқ қарзи йил бошига нисбатан 121 миллион сўмга камайди

Cана : 27-11-2018   /   Солиқ хабарлари, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 102

 Янгиобод  тумани  давлат  солиқ  инспекцияси  Бош прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси туман бўлими билан ижро ҳужжатлари бўйича солиқ қарздорлиги ундириш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилган. Тасдиқланган  режага мувофиқ жорий йилнинг ноябрь ойида  туманда 13,4 млн.сўмлик солиқ қаздорлиги   ундирилиши таъминланди.

Биргина 14 ноябрь куни Зомин туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 21 сентябрдаги  31,7 млн сўмлик ижро варақасига асосан "Янгиобод Агросервис МТП" МЧЖга қарашли (25 745 NAA) Нексия-3 русумли автомашинаси хатловга олиниб жарима майдончасига юборилди ва ҳозирда аукцион орқали сотувга қўйилди.

Шунингдек  тумандаги "Ҳавотоғ асали” МЧЖнинг 24,1 млн сўмлик солиқ қарздорлигини ундириш мақсадида 17 ноябрь куни мажбурий ижро бюроси масъул ходимлари билан ҳамкорликда МЧЖга тегишли 1 тонна асал, вагон ҳамда автомашинаси хатловга олиниб, сотувга чиқарилди.

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни эса яна бир солиқ мажбуриятига онгли муносабатда бўлмаган  "Исломжон Анорбой” хусусий корхонасининг 5,1 млн сўмлик солиқ қарзи суд органлари талабларига кўра тўлиқ ундириб олинди ва давлат бюджетига ўтказилди.

Ҳозирда тумандаги қурилиш, савдо ва транспорт корхоналарининг солиқ қарздорлиги йил бошига нисбатан 121,7 млн сўмга камайтирилиши таъминланди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимининг янада  такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан  якка тартибдаги тадбиркорлар  Достон Исмоилов ва  Раббимқул Шукуровлар тадбиркорлик фаолияти қайтадан тиклаганлиги сабабли жами 4,5 млн сўмлик солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилди.

Солиқ қарздорлиги ундируви юзасидан ҳамкорликда тадбирлар давом этмоқда.

                                                       Ўктам Ҳусанов, Янгиобод туман ДСИ раҳбари

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!