Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Форишда 17 та ягона солиқ тўловчи энди умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтади

Форишда 17 та ягона солиқ тўловчи энди умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтади

Cана : 28-11-2018   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 90

 Ўтаётган 2018 йил Республикамиз солиқ тизимида  туб бурилишлар йили бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йил 29 июнда "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги  ПФ 5468-сонли фармони қабул қилинди. Мазкур фармон билан эндиликда солиқ тизимининг янги тартиблари, давлат солиқ хизмати ходимларининг вазифалари  аниқ белгилаб берилди.  Жумладан, 2019 йил  1 январдан бошлаб ўтган йил якунлари бўйича йиллик айланмаси (ялпи тушуми) 1 миллиард сўмдан ошган ёки жорий йил давомида ушбу белгиланган чегаравий миқдорга етган корхоналарни умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш белгилаб берилди.

Фориш туман Давлат солиқ инспекциясида ҳам солиқ концепцияси ижроси юзасидан доимий равишда тадбиркорлар иштирокида семинарлар  ўтказиб келинмоқда. Уларга солиқ қонунчилигидаги янгиликлар тушунтирилаяпти, баъзи ташкилотларга ёзма мурожаатлар жўнатилди.

 Биргина 2018 йил 9 ойи якуни билан Фориш туман ДСИ да 17 та ягона солиқ тўловчилар товар айланмаси 1 миллиард сўмдан ошган бўлиб, ушбу солиқ тўловчилар белгиланган тартибда умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши тўғрисида хабардор қилинди.

Солиқ тўловчилар ўртасида  солиқ қонунчилигидаги тадбиркорларга яратилган қулайликлар, имтиёзлар, уларга қўйилган талаблар ижроси бўйича  малака ва билимини ошириш мақсадида ўқув машғулотлари ташкил этилмоқда. Яқинда туман давлат солиқ инспекциясида  ана шундай семинарлардан бири ташкил этилди. Унда  инспекциянинг масъул ходимлари ҳамда ДСҚ Малака ошириш маркази ходимлари томонидан  иштирокчиларга умумбелгиланган тартибда солиқ тўлаш тартибига ўтказиладиган солиқ тўловчилар ва қўшилган қиймат солиғи  тўловчилари томонидан қилиниши лозим талаблар борасида кенг тушунчалар берилди. Семинарда  мутахассислар умумбелгиланган тартибда солиқ тўлашга ўтиш тўғрисида ва янги тартиб бўйича  солиқларни ҳисоблаш усуллари бўйича тушунчалар бердилар.

Семинарда иштирок этган  "БОҒДОН-ГАЗ” хусусий корхонаси раҳбари Х.Аҳрорқулов ва  "KANS STROY SAVDO SERVIS” хусусий корхонаси раҳбари Э.Ҳазратовлар 2019 йилда солиқ турлари камайиши ва солиқ юкининг пасайиши тадбиркорлик ривожи учун қулай имконият яратишини таъкидладилар.

Айни пайтда жойларда хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз вақтида умумбелгиланган тартибда солиқ тўлаш тизимига ўтиши ва солиқ муносабатларида сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида "Маслаҳат хизматларини кўрсатиш” дарчалари  ташкил этилди.  Ушбу дарча доимий равишда фаолият юритиб, янги солиқ қонунчилиги бўйича солиқ тўловчиларни зарур ахборотлар билан таъминлайди ва уларга амалий ёрдам беради.

            Сардор  Ражабов  - Фориш туман ДСИ бошлиғи dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!