Бош саҳифа > Солиқ хабарлари, Жиззах янгиликлари > Жиззахда солиқ хронометражи натижасида кунлик тушум 43 баробаргача ошди

Жиззахда солиқ хронометражи натижасида кунлик тушум 43 баробаргача ошди


11-02-2019, 14:00. Муаллиф: Admin

2019 йилнинг 22-24 январь кунлари Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармалари ва ҳудудий давлат солиқ инспекциялари томонидан 43 та тадбиркорлик субъектларида хронометраж ва 228 тасида кузатув тадбирлари ўтказилди. Дастлабки маълумотларга кўра савдо тушумлари аввалги кунга нисбатан 2 баробардан 43 баробаргача (жумладан 10 та субъектларда 10 баробардан 43 баробаргача)  ошди.

Натижада, ўртача кунлик тушум 88,3 млн.сўмга (ўртача 2 баравар) оширилиб, уларнинг 21 тасида йиллик тушум миқдори 1 млрд.сўмдан юқорилиги аниқланиб, уларни умумбелгиланган солиқларни тўлаш режимига ўтказиш чоралари кўрилмоқда.

Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси
 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
ортга қайтиш