«Насаф» финалда жавобсиз 3 тўп ўтказиб юборди

«Насаф» финалда жавобсиз 3 тўп ўтказиб юборди

Баҳрайннинг «Ал-Муҳаррақ» ва Қаршининг «Насаф» жамоалари ўртасидаги ОФК Кубоги финал учрашуви ниҳоясига етди.

Мезбонлар учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ Муҳмуд Ал-Мардининг чиройли голи эвазига ҳисобда олдинга ўтиб олди.

Сўнг «Насаф» бир қатор қулай вазиятларни голга айлантира олмади. Иккинчи бўлим охирларида  эса яна мезбонлар кетма-кет иккита гол уриб, ҳисобни йирик - 3:0 кўринишига келтириб қўйишди.

Шу тариқа «Насаф» ОФК Кубогидаги иккинчи ғолиблигини қўлга кирита олмади.