«Ишонч телефони»: мурожаатлар ҳал этилмоқда

«Ишонч телефони»: мурожаатлар ҳал этилмоқда

Жорий йилнинг 25 март санасига қадар савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларининг бузилиши ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини асоссиз оширилиши юзасидан Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармасининг (67) 235-03-42 рақамли «Ишонч телефони»га 15 та мурожаат келиб тушган.

Ушбу мурожаатлар таҳлил қилинганда иккитаси маҳсулотни қиммат нарҳда сотаётганлиги, олтитасида назорат касса машинаси чеки берилмаслиги, иккита ҳолатда банк пластик карталари орқали тўловни рад этиш ҳолатлари, бир маротабадан ижара шартномаси тузилмаганлиги ҳамда тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш бўйича тушганлигини кўришимиз мумкин. Мазкур мурожаатларнинг барчаси ўз вақтида ижрога қаратилиб, мурожаатлар қаноатлантирилган.

Эслатиб ўтамиз, агар Сиз айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан нархларнинг асоссиз оширилишига дуч келсангиз зудлик билан Давлат солиқ қўмитасининг (71) 244-98-98 «Ишонч телефони» ёки қисқа «1198» рақамли Сall-марказга, шунингдек Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармасининг (67) 235-03-42 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Унутманг! Сизнинг қонуний манфаатларингиз давлат ҳимоясидадир.

 

А.Тўраев,

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

шўъба бошлиғи