Ҳалол қурувчи солиқни ҳам ўз вақтида тўлайди

Ҳалол қурувчи солиқни ҳам ўз вақтида тўлайди

Жиззах вилоятида марказлашган маблағлар ҳисобидан қурилиши режалаштирилган объектлар учун ўтказиладиган  тендерда Давлат солиқ хизмати ходимлари ҳам иштирок этишмоқда.

Жараёнда талабгорларнинг солиқ тўловчи сифатидаги ҳисоботлари ҳам кўриб чиқилаяпти. Солиқ тўловлари бўйича талабларни талабгор зиммасига  қўйиш орқали солиқдан қочишнинг олдини олиш ҳамда ҳалол қурувчиларни танлашга эътибор кучайди.

Натижада жорий йил давомида  9 та талабгор тендерлар иштирокчиси  сафидан чиқарилди.Жумладан, Ғаллаорол ва Арнасой туманларида жойлашган Давлат санитария эпидемиология назорат марказининг вакцина сақлаш омборхонаси биносини қуриш бўйича ўтказилган тендернинг 2 иштирокчиси (МЧЖлар) ишчилар сони ҳисоботларда тўлиқ акс эттирилмагани ҳамда ҳисоботларда бажарилган ишлар ҳажмини сунъий кўпайтириб кўрсатиш  ҳолатлари аниқлангани сабабли тендер иштирокчилари сафидан чиқарилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, вилоятимизда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида жами 259,7 млрд.сўмликқурилиш, таъмирлаш ва реконструкция ишларини бажариш режалаштирилган. Бу бюджетга муайян кирим манбаидир. Солиқларни ҳалол ва ўз вақтида тўловчи қурувчилик фирмалари ўз ишини ҳалол бажаришига ҳам шубҳа йўқ.

 

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.