Жиззахда ўғри аёлга нисбатан юритилган жиноят иши ярашувга асосан тугатилди

Жиззахда ўғри аёлга нисбатан юритилган  жиноят иши ярашувга асосан тугатилди

Аёл – оила асосини сақловчи Ватанимиз келажаги, миллатимиз эртаси ва тараққиётини белгилаб берувчи куч – ёшларнинг бош тарбиячиси. Бинобарин, жамиятимизда ўзининг хулқ-атвори, онги ва тафаккури, ақл заковати ҳамда диди билан бошқаларга намуна бўлиб келаётган аёллар кўп. Аммо улар орасида аёл деган буюк номга доғ тушираётганлар ҳам афсуски топилади.

Олимова Одинахон Ботировна (Ф.И.Ш ўзгартирилган) 2019 йил 9 августъ куни соат 0100 ларда Жиззах вилояти  Шароф Рашидов тумани ҳудудида жойлашган “Марварид” номли чойхона рўпарасида турган “МAN” русумли, 80 Y 700 AA давлат рақамли автомашинаси ичида бўлган фуқаро Собиров Олим Каримовичга тегишли бозор нархи 2.500.000 сўм бўлган 1 дона “Samsung А6+” русумли телефон апаратини яширин равишда талон-тарож қилиш йўли билан қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинган.      Шундай қилиб, Олимова Одинахон Ботировна ўзининг юқоридаги ғайриқонуний ҳаракатлари билан ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни қасддан содир қилганлигини инобатга олиб, у жиноят иши бўйича гумон қилунувчи тариқасида жалб қилинган.

Суд жабрланувчининг даъвоси йўқлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини инобатга олиб Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми билан Олимова Одинахон Ботировнага нисбатан юритилган жиноят иши ярашилганлиги муносабати билан тугатилди. 

 

Қ.Холмуродов - Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг раиси