Жиззахда ўқув йили якунига қадар “Давлат хизматларидан фойдаланиш маданияти” мавзусида ўқув-семинарлари ўтказиш йўлга қўйилди

Жиззахда ўқув йили якунига қадар “Давлат хизматларидан фойдаланиш маданияти” мавзусида ўқув-семинарлари ўтказиш йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3662-сонли қарорининг 20-бандига асосан, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб барча ўрта ва касб-ҳунар таълим муассасаларининг охирги курсида (синфида) таҳсил олаётган ёшлар учун уларнинг зарур билим ва кўникмаларини шакллантиришга қаратилган “Давлат хизматларидан фойдаланиш маданияти” мавзусида ўқув-семинарлари ва очиқ дарсларни ўтказиш амалиёти жорий этилиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё ва Бухоро вилоятларига ташрифи давомида фуқароларнинг давлат хизматлари, шу жумладан, онлайн давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиб келинаётган хизматларнинг ҳар бири оилага кириб боришини таъминлаш чораларини кўриш Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлигига устувор вазифа сифатида белгилаб берилган.

Юқоридаги қайд этилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда аҳолининг кенг қатламини мустақил тарзда онлайн хизматлардан фойдаланиш борасидаги билим кўникмаларини ошириш мақсадида, Жиззах вилоят Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда “Электрон давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби” мавзусида ўқув-семинарлар ва очиқ дарслар ташкил этиш бўйича ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Меморандумда Халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ва битирувчи ўқувчиларининг электрон давлат хизматлари олиш борасидаги билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда уларни мазкур соҳада ўқитиш вазифалари белгилаб берилган.

Шунга кўра, белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида, Жиззах вилоят Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда 2020/2021 ўқув йилига мўлжалланган умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ва битирувчи ўқувчиларининг онлайн давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш юзасидан ўқув-семинарлар ва очиқ дарслар ўтказиш режа жадвали ишлаб чиқилди.

Мазкур режа жадвалда белгиланган умумтаълим мактабларида ўқув-семинарлар ва очиқ дарслар ташкил этилиб борилмоқда.   

 

Элёр Урдушев  - ДХА Жиззах вилоят бошқармаси масъул ходими