Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. Осиё Кубоги-2019. Ўзбекистон терма жамоаси жуда ҳам қийин ўйинда Уммонни мағлуб этди

Осиё Кубоги-2019. Ўзбекистон терма жамоаси жуда ҳам қийин ўйинда Уммонни мағлуб этди

Cана : 09-01-2019   /   Спорт   /   кўрилди: 176

Ўта қийин кечган учрашув Эктор Купер шогирдларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг биринчи бўлимида терма жамоа сардори Одил Аҳмедов жарима зарбасидан ҳисобни очганди.

 

Ўйин давомида ҳужумда фаолроқ ҳаракат қилган уммонликлар 72-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди, захирадан ўйинга қўшилган Муҳсин Ал-Ҳассаний қарши ҳужумда гол урди.

Лекин Эктор Купернинг ўз вақтида амалга оширган ўзгартиришлари самара берди, ўтказилган голдан кейин майдонга туширилган Икром Алибоев ва Элдор Шомуродов комбинацияси гол билан якунланди - 2:1.

Бу ғалабадан кейин Ўзбекистон гуруҳдан чиқиш имкониятларини яхшилади. Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Япония Туркманистонни мағлуб этганди (2:1). Иккинчи турда Ўзбекистон Туркманистонга қарши ўйнайди.

Осиё Кубоги
Ўзбекистон – Уммон 2:1
Голлар: Одил Аҳмедов (34), Шомуродов (85) – Муҳсин (72)
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Анзур Исмаилов, Сардор Рашидов (Достон Ҳамдамов, 59), Одил Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов (Икромжон Алибоев, 79), Олег Зотеев, Егор Кримец, Отабек Шукуров, Жавоҳир Сидиқов,  Марат Бикмаев (Элдор Шомуродов, 83).
Уммон: Аммар Ар-Рушайдий, Холид Ал-Баракий, Саад Ал-Муҳайний, Муҳаммад Ал-Мусалламий, Жамил Ал-Яҳмадий (Салоҳ ал-Яҳёий, 86), Ҳариб Ал Саъдий, Али Ал-Бусайдий, Муҳсин Ал-Ҳолдий (Муҳаммад Ал Ҳассаний, 86), Аҳмад Ал-Маҳажрий, Холид Ал-Ҳажрий (Муҳсин ал-Ҳассаний, 67), Роид Иброҳим Солиҳ.
Огоҳлантиришлар: Жалолиддин Машарипов (29), Игнатий Нестеров (58)
Қизил карточка: Егор Кримец

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!