Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. Кримец: "Қизил карточка? Ҳаммасини жамоам учун қилдим, бошқа йўлим йўқ эди"

Кримец: "Қизил карточка? Ҳаммасини жамоам учун қилдим, бошқа йўлим йўқ эди"

Cана : 10-01-2019   /   Спорт   /   кўрилди: 80
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Егор Кримец Уммон терма жамоасига қарши бўлган ўйиндан (2:1) сўнг олган қизил карточкаси ҳақида фикр билдирди.

- Ўзбекистон терма жамоаси гол ўтказган вазиятда қандай камчиликлар бўлди?
- Араб жамоаларига бўш ҳудуд ва ўйнашга имкон берсангиз уларга қарши ҳаракат қилиш жуда қийин бўлади. Ўтказган голимизнинг сабаби шу бўлса керак. Биринчи бўлимда ўйин тенг кечди, иккинчи бўлимда эса рақиб ўйнашига имкон бердик. Бахтимизга бугун ғалабани қўлга киритдик. Асосийси шу.

- Бугун қизил карточка олдингиз. Бир томондан терма жамоага ёрдам бердингиз, бошқа томондан бу миллий жамоамизнинг кейинги ўйинларида муаммога айланиши мумкин. Бу ҳақида нима дея оласиз?
- Бу муаммо бўлади деб ўйламайман, чунки жамоада бошқа ҳимоячилар бор. Терма жамоада алмаштириб бўлмаслар йўқ. Вазиятни мураббий билан таҳлил қиламиз. Ҳаммасини жамоамиз учун қилдим, бошқа йўлим йўқ эди.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!