» » Эктор Купер ЖЧ-2022 саралашига 24 нафар футболчини чақирди

Эктор Купер ЖЧ-2022 саралашига 24 нафар футболчини чақирди

Хабарингиз бор, сентябрь ойидан футбол бўйича 2022 йили Қатарда ўтказиладиган жаҳон чемпионати саралашининг иккинчи босқич учрашувлари старт олади.

Саралаш баҳсларининг “D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк ўйинини 5 сентябрь куни сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Мазкур учрашув Ал-Рам шаҳридаги Фаластин терма жамоасининг уй ўйинларини ўтказадиган “Файсал Ал-Ҳуссеини” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизматининг хабар беришича, Эктор Купер бошчилигидаги миллий терма жамоамиз мазкур учрашувга тайёргарлик доирасида 28 август санасидан бошлаб пойтахтимизда йиғинга киришади. Аргентиналик мутахассис мазкур йиғинга 24 нафар футболчини жалб этган.
Терма жамоа йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар: Санжар Қувватов (“Пахтакор”), Элдор Суюнов (“Пахтакор”), Ботирали Эргашев (“Динамо”).
Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Пахтакор”), Анзур Исмоилов (“Локомотив”), Достон Турсунов (“Ренофа Ямагучи”, Япония), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Олег Зотеев (“Локомотив”), Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”), Даврон Хошимов (“Локомотив”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”).
Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков (“Пахтакор”), Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой), Икром Алибоев (“Сеул ФК”, Жанубий Корея), Азиз Ғаниев (“Насаф”), Остон Ўрунов (“Локомотив”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Санжар Шоаҳмедов (“Теренггану”, Малайзия), Достон Ибрагимов (“Қизилқум”), Қувондиқ Рўзиев (“Қўқон-1912”), Достон Ҳамдамов (“Пахтакор”).
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдуҳолиқов (“Локомотив”).
Таъкидлаш жоиз, терма жамоамиз Тошкентда 3 сентябрга қадар машғулотлар олиб боради. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бир гуруҳдан Саудия Арабистони, Яман, Фаластин ва Сингапур терма жамоалари ўрин олган.
скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш