» » Навбатдаги жанг арафасида яна рақиби ўзгарган Шоҳжаҳон Эргашев осонлик билан ғалабага эришди

Навбатдаги жанг арафасида яна рақиби ўзгарган Шоҳжаҳон Эргашев осонлик билан ғалабага эришди

 Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида рингга чиқаётган Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 КО) 9 июнь куни навбатдаги жангини ўтказди.

Москва шаҳрида бўлиб ўтган бокс кечасида ўзбекистонлик боксчи проф рингдаги 17-жангини россиялик Максим Чурбановга қарши ўтказиб, 6 раундга мўлжалланган баҳснинг учинчи раундида рақибини нокаутга учратди.

GoSport.uz интернет-нашри олдинроқ Шоҳжаҳон Эргашевнинг ўзига таяниб, у июнь ойида пуэрто-рикалик Даниэлито Зорриллага (11-0, 9 КО) қарши рингга чиқиши ҳақида хабар берганди. Кейинроқ, бу маълумот ёлғон бўлиб чиқди. Маълум қилинишича, Шоҳжаҳон Эргашев жанг кечаси учун чиқарилган чипталарни энг қимматини 50 доллардан сотишга улгурганди.

Olamsport.com нашри маълумотига кўра, Зоррилла бетоб бўлиб қолгани боис Москвага етиб кела олмаган.

Маълумот учун, 32 ёшли Максим Чурбанов фаолияти давомида жами 14та жанг ўтказган. Ҳисобида 8 ғалаба, 4 мағлубият ва бир дуранг бор эди. У Эргашевга қарши жангда фаолиятидаги бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

 

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив