Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. Ирода Тўлаганова Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби бўлди

Ирода Тўлаганова Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби бўлди

Cана : 09-02-2019   /   Спорт   /   кўрилди: 76

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

8 февраль куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон теннис федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Конференция кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала федерацияга бош котиб сайлашдан иборат эди. Шуни инобатга олган ҳолда йиғилиш иштирокчиларга ўзбек теннисининг ёрқин вакилларидан бири, бугунги кунда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сардори сифатида фаолият олиб бораётган Ирода Тўлаганова номзоди илгари сурилди. Йиғилиш иштирокчилари бир овоздан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашди. Шу тариқа, Ирода Тўлаганова Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби лавозимига сайланди.

Маълумот учун, Ирода Тўлаганова 1982 йилнинг 7 январида таваллуд топган. Теннисчилик фаолияти давомида яккалик баҳсларида 3 та WTF, 3 та ITF турнирларида ғалаба қозонган. Жаҳон рейтингида 16-ўрингача кўтарилган. «Ўзбекистон ифтиҳори» фахрий унвони, «Шуҳрат» медали соҳибаси.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!