Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. Бугун 15:00. "Пахтакор" - "Эйр Форс"

Бугун 15:00. "Пахтакор" - "Эйр Форс"

Cана : 12-02-2019   /   Спорт   /   кўрилди: 88
Бугун Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичи доирасидаги "Пахтакор" - "Эйр Форс" учрашуви бўлиб ўтади.

"Пахтакор" бу мавсум ўз тарихида 15-бор ОЧЛда иштирок этади. Бу жамоа 2002/2003 ҳамда 2004 йилги мавсумларда ярим финалга қадар етиб борган. "Пахтакор" ўзбек футболининг байроқдор жамоаларидан бири. Рақиб ҳам Ироқ тарихидаги энг номдор клублардан ҳисобланади.

"Эйр Форс" клубининг икки хил номи бор. Бу жамоани "Ал Қува Ал Жавия" деб ҳам аташади. "Эйр Форс" ўз тарихида тўртинчи марта ОЧЛда иштирок этяпти. Ўтган мавсум Ироқ чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаши сабабли ОЧЛга йўлланма олди. Жамоа бунгача гуруҳдан чиқа олмаган, аммо ОФК кубогининг охирги уч йилдаги ғолиби ҳисобланади.

Кеча иккала жамоа бош мураббийлари ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этишди. 

Шота Арвеладзе: "Янги мавсумга тайёрлаётган жамоамизни эртага мухлисларга кўрсатмоқчимиз"

"Эйр Форс" бош мураббийи: "Эртага стадионга келадиган мухлислар биз ғалаба қозонсак хафа бўлишмасин"


Осиё Чемпионлари Лигаси-2019
Иккинчи саралаш босқич
"Пахтакор" - "Эйр Форс"
12 февраль. Тошкент. "Пахтакор" стадиони, 15:00.
Ҳакамлар: Ким Хи Гон, Пак Санг Жун ва Пак Кюн Ён (учаласи Жанубий Корея)

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!