Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. Ўзбекистонда умрбод ойлик тўланадиган спортчилар сони 57 нафарга етди

Ўзбекистонда умрбод ойлик тўланадиган спортчилар сони 57 нафарга етди

Cана : 12-02-2019   /   Спорт   /   кўрилди: 514

Ўзбекистонда умрбод ойлик тўланадиган спортчилар сони 57 нафарга етди

Ўзбекистонда умрбод ойлик тўлов оладиган спортчилар рўйхати тасдиқланди, уларнинг сони 57 нафарни ташкил қилмоқда. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 10 августдаги "Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида” қарорига асосан Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари учун умрбод ойлик тўловлар тўлаб борилиши белгиланган эди. Қарор ижросини таъминлаш бўйича қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 декабрдаги ва жорий йилнинг 7 февралидаги тегишли фармойишларига асосан, умрбод ойлик тўлов оладиган спортчилар рўйхати тасдиқланди.

Ҳозирча умрбод ойлик тўлов тўлаб бориладиган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндори сони - 57 нафар. Уларга Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳар йили тасдиқланадиган Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан:

·      Олтин медаль учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари;

·      Кумуш медаль учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари;

·      Бронза медаль учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида умрбод ойлик тўлаб борилади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!