Боксчи Бобоусмон Ботуров чорак финалга йўл олди. Рақиб — Жаҳон чемпионати финалчиси

Боксчи Бобоусмон Ботуров чорак финалга йўл олди. Рақиб — Жаҳон чемпионати финалчиси

 Бокс бўйича -69 кг вазн тоифасида Токио Олимпиадасида иштирок этаётган Бобоусмон Ботуров Ўзбекистон делегациясининг бугунги кун дастуридаги илк ғалабасини тақдим қилди. Икки карра Осиё чемпиони — Ботуров дастлабки баҳсда доминиканлик Поландо Роханга қарши рингга кўтарилди ва рақибини 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Чорак финалда жиззахлик боксчи Европа чемпиони ва Жаҳон чемпионати финалчиси ҳисобланган британиялик Пет Маккормакка қарши жанг олиб боради. 

Ушбу баҳс 30 июль куни ўтказилади. 

Маълумот ўрнида, Рио Олимпиадасида ушбу вазн тоифаси бўйича Шаҳрам Ғиёсов иштирок этган ва якунда кумуш медални қўлга киритган эди.