» » Coca Cola Суперлигаси. "Сўғдиёна" 4-ўринга мустаҳкам жойлашди

Coca Cola Суперлигаси. "Сўғдиёна" 4-ўринга мустаҳкам жойлашди

Coca-Cola Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - АГМК учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйин бошланди. 4-дақиқада "Сўғдиёна" учрашувдаги илк хавфли вазиятни яратди. Узоқ давом этган ҳужумни Милинкович боши билан ноаниқ зарба йўллаган ҳолда тугатди.

19-дақиқада Жасур Яхшибоевнинг жарима зарбасидан тепган тўпи жонли деворга тегиб дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

23-дақиқада Нурматовнинг бош билан берган узатмасидан сўнг Григалашвили жарима майдонига кириб борди ва дарвозанинг юқори бурчагини ишғол этди. Бироқ мазкур гол ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади. 

44-дақиқада "Сўғдиёна"нинг қарши ҳужуми ниҳоятда хавфли чиқди. Нагаев Султонов устидан тўпни дарвозага ташлади. Сардор Раҳмонов кетма-кет икки бор дарвозага кираётган тўпни қайтарди! 

48-дақиқада Шоҳруз Норхоновнинг кучли зарбасини Суҳробжон Султонов қайтарди. 

80-дақиқада Кахи Махарадзе ҳисобни очди - 1:0. 

Ўйинда "Сўғдиёна" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

19:15.СЎҒДИЁНА – АГМК 1:0  
Ҳакамлар: 
Аҳрол Рисқуллаев, Дониёр Сайлавов, Тимур Галеев, Олим Тўйчибоев

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Гол: Кахи Махарадзе 80, - 1:0.

"Сўғдиёна" - 27.Милан Митрович, 3.Искандар Шайқулов, 2.Сардор Қулматов (97.Шаҳбоз Жўрабеков, 46), 4.Элёр Орифов, 92.Шерзод Файзиев, 14.Жамшид Болтабоев, 91.Никола Милинкович, 10.Шоҳруз Норхонов, 5.Кахи Махарадзе, 71.Жасур Ҳасанов (96.Муҳаммаданас Ҳасанов, 71), 88.Иван Нагаев (9.Ойбек Нурматов, 62).

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 7.Санжар Рашидов, 8.Сирож Мелиев, 11.Иззат Абдуллаев, 32.Диан Талхатов, 77.Даниэль Насриддинов.

АГМК - 32.Суҳроб Султонов, 23.Акмал Шораҳмедов (4.Миржамол Қосимов, 83), 88.Игорь Зонич, 77.Владислав Касминин, 33.Сардор Раҳмонов, 5.Дилшод Жўраев, 3.Эркин Байдуллаев, 97.Жасур Яхшибоев (20.Мирғиёз Сулаймонов, 79), 7.Элгужа Григалашвили, 8.Санъат Шихов, 99.Шаҳзод Нурматов (15.Жасур Ҳакимов, 64).

Захира: 45.Акбар Тўраев, 11.Зоҳир Пиримов, 17.Мурод Тошматов, 21.ҒуломҲайдар Гулямов, 30.Жасур Умаров, 31.Сайдулло Раҳматов. 

Огоҳлантиришлар: Жасур Яхшибоев 56, Санъат Шихов 66, Жасур Ҳасанов 68, Жасур Ҳакимов 75.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив