Сурхондарёда қулаган Афғонистон самолёти чегарани бузиб ўтишга урингани маълум бўлди

Сурхондарёда қулаган Афғонистон самолёти чегарани бузиб ўтишга урингани маълум бўлди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Aфғонистон Ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти Сурхондарёда қулаганини тасдиқлади. У давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган, деб хабар беради Подробно.уз.

Вазирлик матбуот хизматининг Подробно.узга айтишича, кеча давлат чегарасини бузишга уриниш тўхтатилган. Ҳозир қуролли кучлар ва хавфсизлик кучлари вакиллари бу факт бўйича тергов олиб бормоқда. Тергов тугаллангач, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликка батафсил маълумот берилади.