Пахтакор туман ФҲДЁ бўлимида электрон навбат киоски ўрнатилди

Пахтакор туман ФҲДЁ бўлимида электрон навбат киоски ўрнатилди

Ҳозирда барча давлат хизматлари марказларида электрон навбат тизими орқали фуқароларга хизматлар кўрсатилмоқда. Бу марказга ташриф буюраётган фуқароларга керакли хизматни қайси вақтда олишни аниқлаш имконини беради. Шунингдек, марказда тартиб-интизомни таъминлашга хизмат қилади.

Энди мазкур қулайлик ФҲДЁ бўлимларида ҳам ишга туширилмоқда. Боиси, фуқаролик ҳолати далолатномалари масаласида ушбу органга ҳам мурожаат қилувчилар сони кам эмас. Бу эса жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини таъминлаш масъулиятини янада оширади.

Шу мақсадда вилоятимизнинг Пахтакор туман ФҲДЁ бўлимида инфокиоск ўрнатилиб, фуқароларга электрон чипта орқали навбат билан хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. Келгуси ойга қадар бошқа туманларда ҳам бу каби ускуналар тўлиқ ўрнатилади.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси ахборот хизмати