Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. Сергей Лушчан: Истеъфо беришимни маълум қиламан

Сергей Лушчан: Истеъфо беришимни маълум қиламан

Cана : 14-04-2019   /   Спорт   /   кўрилди: 124

 

"Динамо”дан учралган мағлубиятдан сўнг "Сўғдиёна" жамоаси мураббийи Сергей Лушчан ОАВ вакилларига қуйидагича интервью берган: 

- Бугун фақат рақиб жамоа ҳақиқий ўйин намойиш этди. Мана 3 та учрашувдирки, ҳали жамоамизда ҳақиқий ўйинни кўраётганим йўқ. Нима бўлганда ҳам ҳаёт давом этади. 

Мен истеъфо беришимни маълум қиламан. Айни дамда жамоамизга янги қон зарур. Жамоа ёмон эмас, унда яхши футболчилар жамланган. Лекин нимадир ҳеч ўхшамаяпти. Йигитларга барчаси учун миннатдорчилик билдирдим ва расман истеъфо бердим, - деди мутахассис.
 
Эслатиб ўтамиз, жамоа фақатгина 1-турда "Бунёдкор" жамоаси устидан ғалаба қозонган. Ундан кейинги 3 та учрашувда эса қаторасига мағлубиятга учради. 4-турдаги мағлубиятдан сўнг жамоа турнир жадвалида 3 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон Суперлигасида 4-тур давом этмоқда.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!