» » Шомуродов ва Алибоев келди, МТЖ тўлиқ таркибда шуғулланди

Шомуродов ва Алибоев келди, МТЖ тўлиқ таркибда шуғулланди

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда.

Фаластин билан ўйин сунъий майдонда бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Шу боис ўйинга тайёргарлик доирасида Купер баъзи машғулотларни сунъий майдонда ўтказмоқда. Бугун терма жамоамиз аъзолари "Чиғатой"даги майдонда шуғулланишди.  

Элдор Шомуродов ва Икром Алибоев бугундан Ўзбекистон МТЖ машғулотларига қўшилишди. Бироқ, Алибоев кеча жамоаси билан "Чонбук Моторс"га қарши ўйин ўтказгани боис бугунги машғулотда охиригача қатнашмади. Бундан ташқари, Остон Ўрунов оёғи енгил жароҳат олгани сабабли машғулотда тўлиқ қатнашгани йўқ.  

Йиғинга чақирилган футболчилар:

Дарвозабонлар: Санжар Қувватов (“Пахтакор”), Элдор Суюнов (“Пахтакор”), Ботирали Эргашев (“Динамо”).

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Пахтакор”), Анзур Исмоилов (“Локомотив”), Достон Турсунов (“Ренофа Ямагучи” – Япония), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”), Даврон Хошимов (“Локомотив”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Шароф Муҳитдинов ("Насаф").

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков (“Пахтакор”), Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ” - Хитой), Икром Алибоев (“Сеул ФК” – Жанубий Корея), Азиз Ғаниев (“Насаф”), Остон Ўрунов (“Локомотив”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Санжар Шоаҳмедов (“Теренггану” - Малайзия), Достон Ибрагимов (“Қизилқум”), Қувондиқ Рўзиев (“Қўқон-1912”), Достон Ҳамдамов (“Пахтакор”).

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов (“Ростов” – Россия), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Локомотив”).

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш