Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. «Манчестер Юнайтед» 56 йил олдинги энг ёмон натижасини такрорлади

«Манчестер Юнайтед» 56 йил олдинги энг ёмон натижасини такрорлади

Cана : 13-05-2019   /   Спорт   /   кўрилди: 91

12 май, якшанба куни футбол бўйича Премьер Лиганинг сўнгги турида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Кардифф»га ютқазиб қўйди (0:2).

Мазкур учрашувнинг 23 ва 54-дақиқаларида «манкунианлар» ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди.

Шундай қилиб «Юнайтед» жорий мавсум «Олд Траффорд»да кечган Премьер лига доирасидаги 19 та ўйинда 18 та тўп ўтказиб юборди ва атиги 2 та қуруқ ўйин ўтказди.

Gracenote Live’нинг хабар беришича, бу жамоанинг 1962/63 йилги мавсумдан бери дастлабки энг ёмон натижаси ҳисобланади. Ўшанда «қизил иблислар» чемпионатда худди шунча қуруқ ўйин ўтказганди.

Маълумот учун, Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари жорий мавсумни 66 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 6-ўринда якунлади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!