» » Исроил Мадримов галдаги жангга Нью-Йорк кўчаларида тайёрланмоқда (фото)

Исроил Мадримов галдаги жангга Нью-Йорк кўчаларида тайёрланмоқда (фото)

Профессионал боксчи Исроил Мадримов 5 октябрь куни ўтказиладиган навбатдаги жанггига Нью-Йорк кўчаларида тайёрланмоқда.
Мадримов ўзининг профбоксдаги учинчи баҳсини мексикалик Алехандро Баррерага қарши ўтказади. Баррера шу пайтгача 34 бор рингга кўтарилган бўлиб, 29 жангда ғалаба қозонган ва 5 бор мағлубиятга учраган.
Бўлажак жанг машҳур «Мэдисон сквер гарден» аренасида ўтказилади. Унда марказий баҳс қозоғистонлик Геннадий Головкин ва украиналик Серегий Деревяненко ўртасида кечса, мутахассислар ҳамюртимиз иштирокидаги жангни аҳамияти жиҳатидан ундан кейинги поғонага қўйишмоқда.
Бўлажак тўқнашув Тошкент вақти билан тахминан тонгги соат 06:00дан кейин бошланади. Бокс ихлосмандлари Мадримов-Баррера ўртасидаги жангни «Спорт» телеканали орқали тўғридан-тўғри томоша қилишлари мумкин.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив