» » Мексикадаги ўйинда футболчилар майдонда атайин ҳаракат қилишмади (видео)

Мексикадаги ўйинда футболчилар майдонда атайин ҳаракат қилишмади (видео)

Мексика чемпионатининг 14-туридан ўрин олган «Веракрус» – «Тигрес» ўйини ғалати тарзда бошланди.
Илк дақиқаларда мезбонлар ҳам, меҳмонлар ҳам ҳеч қандай ҳаракат қилишмади. Баъзи футболчилар чигалёзди машқларини бажаришди, баъзилари ибодат қилишди.

1 дақиқа ўтгач «Тигрес» футболчилари фаоллашиб, гол уришга муваффақ бўлишди. Эдуардо Варгас майдон марказига яқин жойдан зарба йўллади. Рақиб дарвозабони уни қайтаришга ҳаракат қилмади. 2 дақиқа ўтгач Жиньяк узоқ масофадан яна бир гол урди. Бу сафар ҳам унга ҳеч ким қаршилик қилмади.

 


Фақатгина 5-дақиқадан бошлаб «Веракрус» футболчилари ҳаракатга тушдилар. Ўйин охирига қадар жамоалар 1тадан гол уришга эришдилар. Натижада «Тигрес» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Нима юз берди?
«Веракрус» клуби футболчилари 6 ойдан ортиқ вақт давомида маош олмаётгани сабабли, ўз норозилигини шундай тарздаги «иш ташлаш» кўринишида намойиш қилишди. Ўйиндан олдин улар «Тигрес» футболчиларини бу ҳақда огоҳлантиришган ва норозилик акциясини 5 дақиқа давомида қўллаб-қувватлашни таклиф қилишган эди. Рақиб эса фақат 1 дақиқа давомида ҳаракат қилмасликка рози бўлди.

Мексика чемпионати жадвалида «Тигрес» 23 очко билан учинчи, «Веракрус» 4 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш