» » “Беш ташаббус - беш имкон!”

“Беш ташаббус - беш имкон!”

Ёшлар эртанги кунимизнинг эгалари ҳисобланадилар. Уларга қанчалик эътибор қаратсак, келажагимиз шунчалик ёрқин бўлади, десак адашмаймиз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларга ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалалари бўйича белгиланган 5 та устувор ташаббусни ижросини таъминлаш борасида давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда Жиззах вилоятида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Навбатдаги тадбир Жиззах вилояти ҳокимлиги, ИИБ, Ўзбекистон қизил ярим ой жамиятининг вилоят ташкилоти, “Истиқлол Авлоди” ННТси ташаббуси билан Зарбдор ва Пахтакор туманларида бешта ташаббусни амалиётга жорий этиш мақсадида жорий йилнинг 2 июнь куни ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари, ички ишлар бўлимларида профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаганлар ҳамда ички ишлар бўлими профилактика ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича вилоят мусобақаси бўлиб ўтди.Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари Э.М.Исматов юртимиз келажаги ёшлар қўлида эканлиги, улар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли салбий иллатларга ҳамда ҳуқуқбузарликларга қарши иммунитети ҳам шунчалик кучли бўлишини таъкидлаб ўтдилар.
Зарбдор ва Пахтакор туман ёшлари ва ИИБ ходимлар ўртасида футбол бўйича мусобақалари ҳам ўз якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар совғалар билан тақдирланишди.

А. Бойназаров - “Истиқлол Авлоди” ННТ ахборот бўлими ходими
скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив