» » Маҳмуд Муродовнинг UFC’даги иккинчи жанги муддати ва рақиби аниқ бўлди

Маҳмуд Муродовнинг UFC’даги иккинчи жанги муддати ва рақиби аниқ бўлди

Аралаш жанг санъати (ММА) бўйича ўрта (-84 кг) вазн тоифасида октагонга чиқиб келаётган ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов (23-6, 14 КО) UFC’даги иккинчи жангини АҚШда ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда GoSport хабар берди.Маҳмуд Муродовнинг UFC’даги иккинчи жанги муддати ва рақиби аниқ бўлдиМаълум бўлишича, Маҳмуд Муродов ММА’нинг энг нуфузли турнири бўлган UFC’даги иккинчи жангида америкалик Тревор Смитга (15-9, 10 КО) қарши рингга чиқади. Жанг 7-декбар куни АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳридаги «Capital One» аренасида бўлиб ўтади. Мазкур жанг UFC он ESPN 7 турнири доирасида ташкил этиладиган ММА кечасида бўлиб ўтади.

Аслида Тревор Смит ярим оғир (-93 кг) вазн тоифаси вакили Алонсо Менфилдга (9-0, 9 КО) қарши рингга чиқиши лозим эди, аммо бу жанг бекор қилинган ва Менфилд ўрнига Маҳмуд Муродов Смитга рақиблик қилиш бўйича келишувга эришган.

Маълумот учун, 38 ёшли Смит жиу-житсу спорти устаси саналади. У ММА’да ўтказган 24 та жангининг фақат биттасида рақибини нокаут эвазига мағлубиятга учратган. Яна 8 та жангида усул ёрдамида муддатидан олдин ғалаба қозонган. UFC мусобақаларида 11 марта октагонга кўтарилиб, 5 та ғалаба ва 6 та мағлубиятни ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Маҳмуд Мурoдов UFC билан тўртта жангга шартнома имзолаган. Жангдаги натижаларга қараб бу муддат яна узайтирилиши мумкин бўлади. У мазкур нуфузли турнирда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган илк ўзбекистонлик спортчи сифатида тарихда қолди.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив