Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Спорт
  3. Хитой футбол федерацияси Оскардан кейин Халк, Виллаш-Боаш ва Ву Леини ҳам четлатди

Хитой футбол федерацияси Оскардан кейин Халк, Виллаш-Боаш ва Ву Леини ҳам четлатди

Cана : 30-06-2017   /   Спорт   /   кўрилди: 490
Хитой чемпионатининг тур ўйинида қилган иши учун «Шанхай СИПГ» аъзоси Оскар 8 та ўйинда дисквалификация қилинганди. Эндиликда уни ҳимоя қилиб чиққан жамоадошларини ҳам синов кутиб турибди, деб маълумот берди «Championat.asia» хитойлик футбол журналистининг фикрларига асосланиб.

Бунда гап бразилиялик ҳужумчи Халк, етакчи маҳаллий футболчи Ву Леи ва португалиялик бош мураббий Андре Виллаш-Боашнинг Хитой футбол федерациясига қўққисдан чақирилгани ҳақида бормоқда. «Шанхай СИПГ» матбуот котиби чақирув Халк томонидан намойиш қилинган ёзув туфайли эканини очиқлаган ва қолган саволларни жавобсиз қолдирган.

«Хэнан Жиане»га қарши 4:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунига етган ўйинда Халк голини нишонлашда Оскарни эслаб ўтган бўлиб, 8 та ўйинга четлатилган ватандоши учун «Ҳеч нима қилма, ҳеч нима гапирма» сўзларини кўз-кўз қилганди. Мана шу ҳолат Хитой футбол федерациясининг эътирозига сабаб бўлгани катта эҳтимол.

Бу борада расмий хабар чиқиб улгурмаган бўлса-да, хитойлик журналистлардан бири ўзининг твиттердаги саҳифасида федерация биносига чақирилганлар иккитадан ўйинга дисквалификация қилинганига ойдинлик киритган.

Маълумот учун, Оскар ҳунар кўрсатган беллашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов иштирок этмаган, у терма ўйини сабаб вақтини Тошкентда ўтказганди. Халк ёзув намойиш қилган беллашувда эса Аҳмедов тўп суриб, гол уришга ҳам муваффақ бўлганди.


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!