» » Фазлиддин Ғоибназаров рингга қайтди ва биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди (видео)

Фазлиддин Ғоибназаров рингга қайтди ва биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди (видео)

2016 йилги Олимпиада чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров (8-1, 5 КО) Олмаотадаги бокс кечасида рингга чиқди.

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик боксчига украиналик Владислав Баранов (6-5-2, 4 КО) рақиблик қилди. Саккиз раундга мўлжалланган жанг биринчи раунддаёқ Ғоибназаровнинг ғалабаси билан якунланди: узоқ танаффусдан кейин рингга қайтган боксчи Барановни кучли зарбаси билан қийин аҳволга солиб қўйди ва рефери техник нокаут ҳолатини қайд этди.

Шу тариқа, Фазлиддин профи-рингдаги ғалабалари сонини 8тага етказди, шундан 5таси — муддатидан аввалги ғалабалар.

Эслатиб ўтамиз Фазлиддин Ғоибназаров профессионал фаолиятидаги ягона мағлубиятини шу йилнинг майида Майкал Фоксдан (21-1, 5 КО) қабул қилиб олганди, у америкалик боксчига қарши кечган 10 раундлик жанг якунида очколар ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.


скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:19
Инфографика: Зарбдорликлар ярим йилда 6.609 та давлат хизматидан фойдаланди
14:45
Жиззахда 2 яшар ўғлини ҳашаротларни ўлдирувчи восита билан заҳарлаб келган эркак қўлга олинди
14:41
Тадбиркорнинг солиқ қарзи фоизсиз кечиктириб тўланадиган бўлди
12:23
Давлатдан пул «шилиш» давом этмоқда — Наманганда 173 млн, Тошкентда 36 млн
12:09
ДХА директори Улуғбек Мухаммадиев жамоа билан илк мулоқотини видеоконференцалоқа шаклида ўтказди.
10:25
Совуқ қурол олиб юрганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилиши режалаштирилмоқда
10:02
Хитой яна суверен Тожикистон ҳудудига «кўз олайтириш»ни бошлади
09:58
Бош прокуратура Хоразмда қамоққа олинган Миллий гвардия ходими бўйича расмий баёнот берди
09:56
Ўзбекистонда «тонировка»ни бепул қилиш таклиф қилинди
09:54
Коронавирусга чалинганда сувни иссиқ ҳолда ичиш керакми ёки илиқ ҳолатда?
09:51
Хитойда вабо тарқалди — бир инсон вафот этган
09:49
Европа лигаси: 1/4 финалдаги барча жуфтликлар аниқланди
09:47
Сувга чўккан смартфонни қандай қутқариш мумкин?
09:46
Бош прокурор оиласида оғир жудолик
18:28
Инвесторлар ҳуқуқларини иқтисодий судларда ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилди
18:25
Онгли муносабат - коррупцияга қарши курашда ишончли қурол
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР