» » Виталий Денисов Қозоннинг «Рубин» клубига ўтади

Виталий Денисов Қозоннинг «Рубин» клубига ўтади

«Локомотив» ҳимоячиси Виталий Денисов жамоасини ўзгартириши кутилмоқда. Ўзбекистонлик 32 ёшли футболчи фаолиятини Қозоннинг «Рубин» клубида давом эттиради.

«Бизнес Online» томонидан хабар қилинишича, Денисов эркин агент мақомида жамоасини алмаштиради. Унинг «Локомотив» билан шартномасид ёзда якунига етади. Айни вақтда ҳимоячи Қозонда тиббий кўрикдан ўтмоқда ва «Рубин» билан шартнома имзолашга тайёрланмоқда.

Виталий Денисов якунига етган мавсумни «Криля Советов» клубида ижара асосида ўтказган ва 17 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширган эди. Шунингдек унга иккита сариқ карточка ҳам кўрсатилган.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив