» » Осиё чемпионати-U23. Ўзбекистон Жанубий Кореяга ютқазди, аммо чорак финалга чиқди

Осиё чемпионати-U23. Ўзбекистон Жанубий Кореяга ютқазди, аммо чорак финалга чиқди

Таиландда Осиё чемпионати-U23 баҳслари давом этмоқда. «С» гуруҳида қатнашаётган Ўзбекистон 3-турда Жанубий Кореяга 1:2 ҳисобида ютқазди, аммо чорак финалга чиқди.

Чунки гуруҳнинг иккинчи ўйинида Эрон ва Хитойни 1:0 ҳисобида енгди. Шу тариқа Жанубий Корея 9, Ўзбекистон 4 очко билан чорак финалга чиқди. Эрон эса 4 очко билан гуруҳда қолиб кетди. Чунки Ўзбекистонда тўплар нисбати яхшироқ бўлди.

Ўйиннинг 6-дақиқасида ҳисоб очилди. Жанубий Корея жуда оддий ҳужумдан сўнг гол урди. 16-рақамдаги Жун Сун Вон жарима майдончасига кирмай зарба йўллади ва тўп жамоадоши О Се Хунга тегиб дарвозадан жой олди.

21-дақиқада ҳисоб тенглашди. Ўнг қанотдан Азиз Ғаниев узатган тўпни Бобур Абдухолиқов бош билан дарвозанинг олис бурчагига жойлаб қўйди — 1:1. 25-дақиқада Жасур Яхшибоев ҳисобни ўзгартириши мумкин эди, аммо унинг қанотда кириб бориб берган зарбаси ноаниқ бўлди.

Иккинчи бўлимни ҳам вакилларимиз кетма-кет ҳужумлар билан бошлашди. 49-дақиқада Жасур Яхшибоев жарима майдонига кирмай зарба бериш учун жуда қулай имкониятга эга бўлди, аммо унинг зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди. 51-дақиқада корейслар 30 метрлар узоқликдан жарима зарбаси тепишди. Биринчи зарба «жонли девор»га теккан бўлса, иккинчи хавфли зарба ноаниқ бўлди.

58-дақиқада кореяликлар дарвозаси яқинида палапартишлик юзага келди. Жасур Яхшибоев ҳамда Ҳожиакбар Алижонов бурчак зарбасини ноодатий тарзда амалга оширишди. Бир қарашда ҳимояга қараб кетаётган Ҳожиакбар кутилмаганда тўпни қабул қилиб олиб битта ҳимоячини алдади ва зарба йўллади. Дарвозабон тўпни қайтарди, аммо ушлаб қола олмади. Тўп икки жамоа футболчилари орасига тушиб қолди ва ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

65-дақиқада Жанубий Корея сафида жуда фаол бўлган Жун Ву Йон Ҳижиакбар Алижоновни чиройли тарзда албад олис бурчакка хавфли зарба йўллади. Кучли зарбани Абдувоҳид Неъматов қайтарди.

72-дақиқада корейслар яна олдинга чиқиб олишди. Биринчи гол муллифи О Се Хун бу гал жарима майдончасига кирмай чиройли гол урди.

80-дақиқада Жанубий Корея фарқни ошириши мумкин эди. Жон Ву Йон икки марта кетма-кет зарба йўллади ва ҳар сафар ҳимоячилар тўпни зўрға қайтариб қолишди.

Осиё чемпионати-U23
«С» гуруҳи
3-тур
ЎЗБЕКИСТОН — ЖАНУБИЙ КОРЕЯ 1:2

Голлар: Бобур Абдухолиқов (21) — О Се Хун (5, 72).
Банкок, «Тамассат» стадиони.

Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Илҳом Алижонов, Ҳусниддин Алиқулов, Ислом Қобилов, Ҳожиакбар Алижонов, Абдулла Абдуллаев (Ойбек Рустамов, 78), Азиз Ғаниев, Санжар Қодирқулов, Ойбек Бозоров (Нурилло Тўхтасинов, 71), Жасур Яхшибоев, Бобур Абдухолиқов (Миржаҳон Мираҳмадов, 90).

Жанубий Корея: Сонг Бум Кюн, Канг Юн Сунг, Жёнг Тэ Ук, Ким Донг Ҳюн, Жонг У Ёнг, Ким Жэ У, Жунг Сун Вон (Ли Дон Йон, 60), Ум Вон Санг, О Се Хун, Вон Ду Жэ, Юн Жонг Кю.

скачать dle 12.0

Фикр қолдириш